«Сейран»нинг соч таҳлилида кокаин аниқланди

«Сейран»нинг соч таҳлилида кокаин аниқланди

Туркия ОАВларида машҳур актриса Афра Сарачоғлининг гиёҳванд моддалар бўйича текширув натижаси ҳақида хабарлар тарқалди. Маълумотларга кўра, актрисанинг соч намунасида кокаин аниқланган.

Бу натижа Туркияда машҳур шахслар иштирокида олиб борилаётган гиёҳванд моддалар бўйича тергов доирасида ўтказилган суд-тиббий текширувлардан сўнг маълум бўлган.

Афра Сарачоғли ўзбек томошабинларига «Қўрғон сирлари» («Yalı Çapkını») сериалидаги Сейран ҳамда «Фазилат хоним ва қизлари» («Fazilet Hanım ve Kızları») сериалларидаги роллари орқали таниш.

Шу тергов доирасида текширувдан ўтган актёр Арас Булут Ийнемлининг натижаси эса манфий чиққан. Унинг таҳлилларида тақиқланган моддалар аниқланмагани хабар қилинди.

Маълумотларга кўра, мазкур иш бўйича суд-тиббий экспертиза натижалари тергов материалларига киритилган. Айни пайтда тарқалган хабарларда ҳар икки актёрнинг ўз тест натижалари юзасидан янги баёноти келтирилмаган.

Шу тариқа, бир тергов доирасида текширилган икки машҳур актёрнинг таҳлил натижалари турлича чиққан.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар