3 869
Апельсин, чой, асал – нега уларни коронавирус билан касалланганда истеъмол қилиш мумкин эмас?
Фото: «Домашний очаг»
Касаллик вақтида нафақат шифокорнинг барча кўрсатмаларига риоя қилиш, балки дам олиш, буюрилган дори-дармонларни эҳтиёткорлик билан қабул қилиш ҳамда парҳезга риоя қилиш жуда муҳим. Сабаби бу пайтда организм бор кучини касалликка қарши курашга сарф қилиши керак. Агар организмни ноўрин овқат ейишга мажбурласа, соғликнинг тикланиши кечикиши мумкин. Қуйида коронавирус билан касалланганлар учун мумкин бўлмаган маҳсулотлар ҳақида батафсил маълумот бериб ўтамиз.
Асал ёки малинали чой
Албатта, ҳаммаси шакар билан боғлиқ. Тадқиқотлар шуни кўрсатдики, асал ёки малинали чой организмнинг табиий ҳимоячилари – лимфоцитлар вазифасини пасайтиради. Касаллик пайтида қанча кўп ширинлик ичилса ёки истеъмол қилинса, организм вирусга қарши шунча секин курашади. Малинали мураббо, шунчаки ширин чой, салқин ичимликлар ва асал – ушбу машҳур ичимликларнинг барчаси иммунитетли ҳужайраларга ҳужум қилади ва касалликдан ҳимояланишга имкон бермайди.
Апельсин, лимон ва мандарин
Тўғри, цитрус меваларда иммунитетни яхшилайдиган C витамини кўп. Аммо уларнинг нордон шарбати аллақачон яллиғланган томоқ ва буруннинг шиллиқ пардаларини безовта қилади. Шунингдек, уларнинг ўз вақтида тикланишига тўсқинлик қилади. Шундай қилиб, цитрус мевалар соғломликда яхши, аммо касалланганда эса олма фойдалироқ.
Чой ва қаҳва
Тананинг сувсизланиши коронавирус пайтида инсонни кутиб турувчи хавфлардан биридир. Тана ҳарорати унчалик юқори бўлмаса ҳам, суюқлик танадан фаол равишда чиқариб юборилади. Бу билан организм вирусни чиқаришга ҳаракат қилади. Айтганча, оддий шамоллаш, грипп касаллигида ҳам кўп миқдорда сув ичиш тавсия этилади.
Аммо чой ва қаҳва таркибида кофеин кўплиги туфайли улар акс таъсир қилиши мумкин. Бу ҳолатда эса сувсизланиш кузатилади ва саломатликни ёмонлаштиради. Албатта, кофеиннинг тетиклаштирувчи таъсири касаллик пайтида мумкин эмас. Уйқу эса ҳақиқатан ҳам вирусли инфекциялардан тезроқ қутилишга ёрдам беради. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Абдусалом Азизовнинг ДХХ раислигидан ҳайдалгани тасдиқланди
Россиянинг Днипрога зарбаси НАТОни Украинани қўллаб-қувватлашдан қайтара олмайди
Наманганда олиб қочилган автомобиль «Қамчиқ» довонида тўхтатилди
Медведев ядровий қурол технологиясини “АҚШ душманларига” беришни таклиф қилди
Хитой Япония ва саккизта давлат фуқароларига визасиз режимни жорий этади