Шамоллаш ва хасталик пайтида қайси озиқ-овқатлардан воз кечиш керак?

1 дақиқа ўқиш110
Шамоллаш ва хасталик пайтида қайси озиқ-овқатлардан воз кечиш керак?
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Шамоллаш ва касаллик пайтида иммунитетни сусайтирувчи ва яллиғланишни кучайтирувчи шакарли маҳсулотлар, спиртли ичимликлар, ситрус мевалар, сут маҳсулотлари ҳамда ёғли ва қовурилган овқатлардан воз кечиш тавсия этилади.
  • Ушбу маҳсулотлар организмни сувсизлантириши, дори воситаларининг таъсирини пасайтириши, шиллиқ қаватларни қичиштириши, балғам ажралишини кўпайтириши ва ҳазм тизимига ортиқча юк тушириши мумкин.

Организм турли мавсумий хасталиклар, грипп ёки шамоллаш билан курашаётган вақтда тўғри овқатланиш рациони соғайиш жараёнида ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Соғлиқни сақлаш вазирлиги мутахассисларининг таъкидлашича, айрим маҳсулотлар касаллик аломатларини янада кучайтириб, табиий иммунитетни сусайтириб қўйиши мумкин.

Касалликни енгил ўтказиш ва организмнинг тикланишини тезлаштириш учун қуйидаги озиқ-овқатлардан вақтинча сақланиш тавсия этилади:

Хасталик вақтида тақиқланадиган 5 та асосий маҳсулот

  • Шакарга бой ширинликлар ва маҳсулотлар: Таркибида юқори миқдорда шакар бўлган егуликлар яллиғланиш жараёнларини кучайтиради ва оқ қон таначалари — лейкоцитларнинг вирусларга қарши курашиш қобилиятини сусайтиради;

  • Спиртли ичимликлар: Алкоголь организмни жиддий даражада сувсизлантиради (дегидратация), дори воситаларининг таъсирини кескин пасайтиради ва жигарга ортиқча юк туширади;

  • Цитрус мевалар: Апельсин, лимон каби мевалар С витаминига бой бўлса-да, улардаги юқори кислоталилик томоқ ва ошқозоннинг яллиғланган шиллиқ қаватини қичиштириб, оғриқни кучайтириши мумкин;

  • Сут ва сут маҳсулотлари: Айрим беморларда сут маҳсулотлари нафас йўлларида балғам ва шилимшиқ моддалар ажралишини кўпайтириб, йўтал ҳамда бурун битишини мураккаблаштиради;

  • Ёғли ва қовурилган овқатлар: Қовурма ва оғир таомларни ҳазм қилиш учун ошқозон-ичак тизими жуда кўп энергия сарфлайди. Натижада организм ўз кучини инфекцияга қарши курашга эмас, овқат ҳазм қилишга сарфлашга мажбур бўлади.

Мутахассислар хулосаси: Нима учун бу маҳсулотлар хавфли?

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тушунтиришича, юқорида санаб ўтилган маҳсулотларда беморлик даврида ҳимоя тизими учун ниҳоятда зарур бўлган фойдали витаминлар ва минераллар миқдори кам бўлади.

Бундан ташқари, улар ҳазм тизимига ортиқча зўриқиш юклайди. Шу сабабли мутахассислар хасталик пайтида кўпроқ илиқ суюқликлар, товуқ шўрваси, қайнатилган енгил таомлар ва витаминларга бой сабзавотларни истеъмол қилишни тавсия этади.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?