Фото: «Медик Форум»
Мутахассислар рух моддаси етишмовчилиги бўлмаслигига эътибор қаратиш ҳамда иммунитетни мустаҳкамловчи ушбу моддага эга бўлган маҳсулотларни истеъмол қилиш кераклигини таъкидлайди. Бу инфекциядан кейин организмни тозалашга ёрдам беради.
Шифокорларнинг фикрича, саломатлик ҳамда кўплаб инфекциялар авж оладиган мавсумда рух моддаси етарли даражада қабул қилиниши керак. Бу микроэлемент организмнинг узлуксиз ишлашига ёрдам беради, кўплаб биологик функцияларда муҳим рол ўйнайди. Бундан ташқари, организмни касалликдан кейин ўзига келишида иммун тизимининг инфекцияга қарши қанчалик кучли экани ва регенерация жараёнининг жадаллигини аниқлайди.
Food News порталида ёзилишича, рух моддасининг бироз ёки ўртача етишмаслиги ҳам иммун ҳужайраларини издан чиқариб, инфекция юқишига мойиллик ортишига сабаб бўлиши мумкин. Аммо тўғри овқатланиш микроэлемент даражасини сақлаб туришга ёрдам бериши мумкин.
Ловия, товуқ гўшти, тухум, қовоқ уруғи, нўхат, бодом, шунингдек, пишлоқ, ерёнғоқ каби маҳсулотлар ушбу муҳим микроэлементни ўзида мужассам қилади. Рухга энг кўп бой бўлган маҳсулот эса устрица (денгиз моллюскаси) ҳисобланади.
Мутахассисларнинг қўшимча қилишича, рух фарзанд кўра олмаслик ҳамда ошқозон-ичак тракти ва соч тўкилиши билан боғлиқ муаммоларни бартараф қилишда ҳам самарали саналади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Абдусалом Азизовнинг ДХХ раислигидан ҳайдалгани тасдиқланди
Қалбаки 1 400 АҚШ долларини банкоматдан сўмга алмаштириб олган шахслар ушланди
Наманганда олиб қочилган автомобиль «Қамчиқ» довонида тўхтатилди
Медведев ядровий қурол технологиясини “АҚШ душманларига” беришни таклиф қилди
Хитой Япония ва саккизта давлат фуқароларига визасиз режимни жорий этади