12:45 / 19.11.2020
3 171

Вақтингизни бировнинг дардини эшитишга сарфламанг: Кўпроқ нарсага улгуриш учун 3 тавсия

Вақтингизни бировнинг дардини эшитишга сарфламанг: Кўпроқ нарсага улгуриш учун 3 тавсия
Фото: Emergency Support Network
Баъзида зарур ишларни бажариш учун 24 соат камлик қилаётгандек туюлади. Аслида эса кун давомидаги иш ва одатлар таҳлил қилиб кўрилса, кишининг ўзи билмаган ҳолда керакмас нарсаларга вақт сарфлаб қўяди.

Қилиниши керак бўлган ишлар рўйхатини тузинг
Қилинган ва бажарилган ишлар сарҳисоби бўлгани ва назорат қилингани сабаб ҳам чек-лист қилинганда вақт сезиларли даражада яхши тежалади. Бундай рўйхат қилинганда куннинг биринчи қисмидан кечга қадар қандай кечиши ва вақтингиз нималарга сарфланганига эътибор қаратинг. Тонгда уйқудан кўзни очиш билан ижтимоий тармоқларга кириб вақт кетказишдан осони йўқ, яхшиси вақтингизни тўғри тақсимлаб олинг. Шу сабаб ҳам оддий юмушлар: тиш ювиш, нонушта қилиш, кундалик режа тузишни ҳам рўйхатга киритинг. Муҳимлилик ёки қийинлилик даражасига қараб бажарилиши керак бўлган ишларни рўйхатда биринчиликка киритинг.

Иш бошлашдан аввал қўлга киритишни истаган натижангизни аниқлаб олинг
Нима устида ишлашдан қатъи назар, уни нима учун бажараётганингизни билиш муҳим саналади. Муайян мақсад муваффақиятга эришиш учун вақтни иккиламчи нарсаларга сарфламасдан, ҳаракатларни аниқ шаклланишига сабаб бўлади. Исталган натижа у тахминий бўлса ҳам ишлашга мотивация беради.

Ҳар қандай ортиқча нарсалардан воз кечинг
Баъзи одамлар сизни энергиянгизни, вақтингизни олиши мумкин. Шунга эътибор берган ҳолда ортиқча нарса ва кишиларга қимматли вақтингизни сарфламанг. Бекорга гап сотиш, чақчақлашиш билан ҳам вақт йўқотиш кейин эса асосий нарсаларга улгуролмаслик мумкин.

Қандайдир буюм, товуш ва ҳидлар эса иш самарадорлиги ҳамда аҳволингизни яхшиланишига таъсир қилади. Масалан, ёқимли қўшиқ тинглаб, яхши кайфиятда ишга берилиш ва кўнгилдагидек бажариш мумкин. Вақтингизни айрим кишиларнинг нолишларини эшитиш кейин эса ўзингизга келиш учун кетказманг. Ундан кўра ўзингиз ва фойдали ишларга вақт сарфланг. Шунингдек, кам роҳат бахш этадиган, аммо қўйилган мақсадга яқинлаштирмайдиган нарсалардан ҳам воз кечинг.

Масалан, чекиш сизни тинчланишингиз ва куч тўплашингизга ёрдам бермайди. Шунчаки вақтингизни олиб, саломатлигингизга таъсир кўрсатади. Шунинг сингари майда ишларни ҳам шу йўсинда фойдали ва зарарлига ажратиб чиқинг ва шундан келиб чиқиб кунингизни режалаштиринг.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Вақтингизни бировнинг дардини эшитишга сарфламанг: Кўпроқ нарсага улгуриш учун 3 тавсия