13:13 / 11.12.2020
5 166

Нега бошда шовқин пайдо бўлади?

Нега бошда шовқин пайдо бўлади?
Фото: «Noalkogolizm.ru»
Бошдаги шовқин — ташқи дунё билан боғлиқ бўлмаган нохуш ҳолат. Ушбу аломат одамнинг кундалик фаолиятига салбий таъсир кўрсатади.

Стресс
Кўпинча руҳий кечинмалар, қаттиқ қўрқиш ёки хавотир туфайли чакка мушаклари зўриқади. Бу мушакларнинг эзилиши эшитиш каналидаги томирларнинг сиқилишига олиб келади. Натижада бошда шовқин ҳиссини келтириб чиқаради.

Остеохондроз
Ушбу касалликда баъзан миянинг эшитиш бўлимидаги нервлар сиқилиб қолади. Бу одатда уйқу пайтида ноқулай ҳолатда ётганда юз беради. Агар бошдаги гувуллаш остеохондроз билан боғлиқ бўлса, у ҳолда тик турганда камайиши ёки умуман йўқолиши керак.

Олтингугуртли тиқин
Олтингугуртли тиқин одатда фақат битта қулоқда пайдо бўлади. Қулоқдаги шовқиндан ташқари бош айланиши, ҳаракат координациялари бузилиши кузатилиши мумкин.

Кохлеар неврит
Бу эшитиш нервининг шикастланиши бўлиб, у кейинчалик карликка олиб келади. Асосий аломатларидан бири — қулоқлардаги шовқин. Баъзан бу ҳолат бош айланиши ва кўнгил айниш билан бирга кечади.

Вегетатив қон томирлар дистонияси
Вегетатив қон томирлар дистониясида қон томирлар тонусининг тартиби издан чиқади, устига-устак, босим ҳам пасаяди. Бундай ҳолат қулоқларда бир текис ёки пульсация берувчи шовқинни юзага келтиради, баъзан бош айланиши ва координациянинг бузилиши билан бирга кечади.

Бошда шовқин пайдо бўлса, мутахассисга, айнан невролог ёки оториноларингологга мурожаат қилиш керак.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Нега бошда шовқин пайдо бўлади?