21:21 / 07.01.2021
3 619

Қатиқнинг организмга фойдаси ва ундан тайёрлаш мумкин бўлган 4 коктейл

Қатиқнинг организмга фойдаси ва ундан тайёрлаш мумкин бўлган 4 коктейл
Фото: Freepik
Қатиқ нафақат ҳазм жараёни, балки асаб тизими учун ҳам фойдали ҳисобланиш билан бирга кишини тетиклаштириш хусусиятига ҳам эга ҳисобланади.

Унга бошқа фойдали маҳсулотларни қўшиш орқали янада кўпроқ самарага эга бўлиш мумкин. Қуйидаги тавсия асосида коктейл тайёрлаб ичиш эса тинчланиш ҳамда киши ўзини ғайратга тўла ҳис қилишига ёрдам беради.

1. Бир стакан қатиққа, 1 чой қошиқ асал, 2 дона ёнғоқ, майиз ҳамда майда қуритилган ўрик қўшинг.
2. Ё бўлмаса 1 стакан кефирга 2 ош қошиқ лавлаги шарбати, 1 чой қошиқ наъматак ва 1 дона лимон шарбатини қўшиб аралаштиринг.
3. Ярим стакан кефирга, 1 чой қошиқ асал ва бир чимдим долчин қўшиб ҳам коктейл тайёрлаш мумкин.
4. Бир стакан кефирга 2 ош қошиқ барра ёки музлатилган клюква (қизил нордон мева) ҳамда шакар қўшиб тайёрланадиган коктейл ҳам яна бир вариант.
Тайёрланган коктейлларни тонгда оч қоринга ёки тунда уйқудан аввал истеъмлол қилиш тавсия қилинади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Қатиқнинг организмга фойдаси ва ундан тайёрлаш мумкин бўлган 4 коктейл