Мария Тимофеева Португалияда WTA 125 турнирида чемпион бўлди

Ўзбекистонлик теннисчи Мария Тимофеева Португалиядаги Eupago Porto Open — WTA 125 турнири бош совринини қўлга киритди.
Порту шаҳрида ўтказилган мусобақанинг финалида Тимофеева АҚШ вакили Риз Брантмейер билан куч синашди. 2 соат 38 дақиқа давом этган баҳсда Мария икки сетда — 7:6, 6:2 ҳисобида ғалаба қозонди.
Финалда ҳам рақибига имконият қолдирмади
Теннисчилар ўртасидаги баҳснинг биринчи сати анча муросасиз кечди. Тимофеева тай-брейкда устунликни қўлга киритиб, сетни ўз фойдасига ҳал қилди.
Иккинчи сетда эса ўзбекистонлик теннисчи ташаббусни тўлиқ ўз қўлига олди ва 6:2 ҳисобида ғалаба қозониб, учрашувга нуқта қўйди.
Шу тариқа, Мария Тимофеева Eupago Porto Open турнири чемпионига айланди ва Португалиядаги мусобақани бош соврин билан якунлади.
Бу ғалаба ўзбекистонлик теннисчининг халқаро майдондаги навбатдаги муҳим натижаларидан бири бўлди.































Изоҳлар 0
…