Фото: «Домашний очаг»
Мигрен, ўт пуфагида тошлар ва сочларнинг тўкилишида айрим озиқ-овқат маҳсулотлари ёрдам бериши мумкин. Узум шарбати, қизил икра, қаҳва ва янги меваларни истеъмол қилиш мутахассислари айтганидек соғлом овқатланишдир. Аммо ҳамма ҳам ушбу маҳсулотлар маълум касалликларнинг олдини олиш учун ишлатилишини билмайди.
Мигрен
Фото: «Домашний очаг»
Кунига бир стакан узум шарбати ичиш мигрен келиб чиқишининг олдини олишга ёрдам беради. Гап шундаки, ушбу ичимлик А ва C витаминларига бой бўлиб, улар миядаги кимёвий моддалар мувозанатини тиклашга ёрдам беради. Шунингдек, қонда темир миқдорини пасайтирадиган B2 витамини ва шу мигреннинг кенг тарқалган сабабларидан бирини йўқ қилади.
Тери ва соч қуриши
Фото: «Домашний очаг»
Агар мунтазам равишда ёғли балиқлар истеъмол қилинса, масалан, қизил икра, нафақат қон томирлари ва юрак саломатлигини қўллаб-қувватлаш, балки тери ва соч қуришини ҳам бартараф этиши мумкин. Таркибидаги жуда кўп D витамин ва омега-3 ёғ кислоталари сочнинг қуриши ва тўкилишига қарши курашда ёрдам беради. Шунингдек, танадаги соғлом ёғларнинг табиий мувозанатини ҳам ушлаб туради.
Модда алмашинуви жараёнининг секинлашуви
Ушбу жараённи кучайтиришнинг энг яхши усули – бу нонушта қилишдир. Куннинг биринчи қисми овқатланиш учун энг яхши вақт, айниқса, уйғонгандан кейинги биринчи ярим соат. Танани тўлиқ уйғотиш учун тахминан бир соат вақт кетади. Агар шу вақтда нонушта қилинса, овқат секинроқ ҳазм бўлади, тана ўзини тўқ ҳис этади ва модда алмашинуви жараёни тезлашади.
Тишларнинг сарғайиши
Фото: «Домашний очаг»
Тишлар рангидан қониқмаслик – рационга янги мева ва сабзавотлар қўшиш демакдир. Масалан, қулупнай қаҳва ва чойдан кейин қолувчи сариқ доғларни кетказишга ёрдам беради. Олма эса сўлак ишлаб чиқаришни рағбатлантиради ва бу орқали оғиз бўшлиғи мунтазам равишда тозаланиб турилади. Цитрус мевалардан лимон, апельсин, грейпфруит – оғизда кўпаядиган бактерияларни зарарсизлантиришга ва тишларни касалликдан ҳимоя қилишга ёрдам беради. Аммо ҳар қандай мева истеъмолидан сўнг оғизни яхшилаб чайишни унутмаслик керак.
Ўт пуфагида тошлар пайдо бўлиши
Фото: «Домашний очаг»
Қора қаҳва ўт пуфагининг соғлиғи учун фойдалидир. Ушбу ичимлик сийдик пуфагининг фаол қисқаришини рағбатлантиради ва шу билан бирга майда кристалларни катта ва хавфли тошларга ёпишишидан сақлайди. Шундай қилиб қора қаҳвани меъёрида ичиш ҳам ўт пуфаги учун самарали ҳисобланади. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Тадбиркорлик субъектлари фаолияти текширилганда Бизнес-омбудсман хабардор этилади
Қидирувдаги машинага бошқа авторақам тақиб юрилгани маълум бўлди
Олимлар қаҳванинг ичакдаги бактериялар таркибига таъсирини аниқлади
Филиппин пойтахтида бошланган ёнғинда мингга яқин уйлар ёниб кетди
Финландияда омон қолиш курсларига ёзилаётган аёллар сони кескин ошди