Фото: Freepik
Қишки совуқ ҳарорат сабаб организм фаолиятида муаммолар кузатилиши мумкин. Совуқ ўтиб кетиши эса катта-ю кичикда жиддий касалликлар пайдо бўлишига олиб келади.
Уйқучанлик
Титроқ, пулснинг сусайиши ва нафас олишда ўзгариш кузатилиши гипотермияга хос илк симптомлар саналади. Аммо бу белгилар намоён бўлишидан аввал кишида уйқу босиши кузатилади. Бир нарсани ёдда тутиш керак: совуқ ўтиши учун кўчага чиқиш шарт эмас, ёш болалар ҳамда қариялар ҳарорати совуқ хонада ухласа ҳам совуқ ўтказиб олиши мумкин. Шу сабаб ҳам қишда турар жой ва биноларнинг иссиқлигига эътибор қаратиш керак.
Янглишиш, симптомларни рад этиш
Гипотермияга нотўғри ташхис қўйилишига сабаб бўладиган муҳим омиллардан бири бемор ўзида кузатилган яққол симптомларни рад этиши ҳисобланади.
Нутқдаги муаммолар
Гап шундаки, тана ҳароратининг пасайиши қон айланиши ҳамда мияни қон билан таъминланишини сусайтиради ва бунинг оқибатида когнитив муаммолар кузатилади. Атрофингиздаги кишиларнинг гаплари апоқ-чапоқ, фикрини ифодалаш учун сўз тополмайдиган бўлса, бу ундаги гипотермиядан дарак бериши мумкин. Овознинг табиий бўлмаган баландлиги, нутқнинг аниқ ва тушунарли бўлмаслиги, маълум воқеа-ҳодиса ёки муносабатга нисбатан бошқача реакция билдириши кабилар хавотирланишга арзигулик сабаб.
Бесўнақайлик
Юрганда оёқларнинг чалкашиб кетиши, оддий ҳаракатлар давомида ҳам хато қилиш кабилар сизга иссиқлик кераклигини билдириши мумкин. Қолаверса, тоза ҳаводаги қишки фаолият давомидаги исталган ўзгаришга бефарқ бўлманг. Совуқ қотиш энг биринчи аломат эканини ёдда тутинг. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Тадбиркорлик субъектлари фаолияти текширилганда Бизнес-омбудсман хабардор этилади
Қидирувдаги машинага бошқа авторақам тақиб юрилгани маълум бўлди
Олимлар қаҳванинг ичакдаги бактериялар таркибига таъсирини аниқлади
Филиппин пойтахтида бошланган ёнғинда мингга яқин уйлар ёниб кетди
Финландияда омон қолиш курсларига ёзилаётган аёллар сони кескин ошди