23:18 / 19.01.2021
6 044

Моддалар алмашинуви жараёнини яхшилаш учун 6 тавсия

Моддалар алмашинуви жараёнини яхшилаш учун 6 тавсия
Фото: Pinterest
Ортиқча вазндан қутулиш ҳақида гап кетганда, кўпинча моддалар алмашинуви жараёни сўзи тилга олинади. Баъзилар жуда кўп овқат истеъмол қилса ҳам семирмаслигининг, яна айримларда эса кучли парҳез натижасида ҳам ортиқча вазн ташламаслигининг сири нимада бўлиши мумкин?

Моддалар алмашинуви тананинг озиқ-овқатни энергияга айлантириш даражаси ва турли хил фаолиятни давом эттириш учун жавобгардир. Шунга кўра, моддалар алмашинуви даражаси қанчалик юқори бўлса, инсон шунча кўп калория сарфлайди. Бундай вақтда овқатланишни чеклаш ҳеч қандай фойда келтирмайди. Тана ҳаракат учун керакли калория миқдорини олмаган ҳолда энергия тежаш режимига ўтади.

Натижада оғирлик орта боради. Шунинг учун ҳам одатдаги овқатланиш режимини сақлаб қолиш, сарфланадиган калория миқдорини камайтирмаслик бирлан бирга, вазн камайтиришнинг энг мақбул усули – моддалар алмашинувини тезлаштиришдир.

Оз ва тез-тез овқатланиш
Куни бўйи тушликдан ёки кечки овқатга қадар оч юрмасдан, тез-тез ва оз миқдорда егуликлар истеъмол қилиш керак. Бунинг учун мева ва сабзавотлар, витаминга бой маҳсулотларни қабул қилиш мумкин. Шунингдек, нонушта қилиш жуда муҳим бўлиб, айнан у моддалар алмашинуви жараёнини бошлаб беради.

Меъёрий уйқу
Уйқусизлик нафақат чарчоқни, балки моддалар алмашинуви жараёнининг бузилишига ҳам олиб келиши мумкин. Уйқунинг етишмаслиги энергия ва иштаҳани тартибга солувчи муҳим гормон – лептин миқдорини пасайтиради. Бу эса яна ортиқча овқатланишга олиб келади. Соғлом овқатланиш эса тўғри вазн йўқотиш гаровидир.

Кўп миқдорда сув ичиш
Бу кўпчилик унутадиган энг муҳим қоида. Сув танадаги ҳар қандай жараённинг асосий иштирокчисидир. Шу жумладан, моддалар алмашинувининг ҳам. Шунинг учун ичимлик режимига риоя қилиш муҳим ҳисобланади. Бундан ташқари, овқатдан олдин бир стакан сув ичиш кўп овқат ейишдан сақланишга ёрдам беради. Агар оддий сув ичиш бироз муаммо бўлса, унга бир бўлак лимон билан ёқимли таъм бериш мумкин.

Сабзавотлар истеъмоли
Карам, исмалоқ, брокколи ва цитрус меваларни истеъмол қилиш керак. Улар овқат ҳазм қилишни яхшилайди ва моддалар алмашинуви жараёнини тезлаштиради. Шунингдек, танани зарурий витаминлар билан тўйинтиради.

Кўк чой
Кўк чойнинг таркибида моддалар алмашинуви жараёнини кучайтиради ва озишга ёрдам берадиган кофеин бор. Бундан ташқари, кўк чой иштаҳани бўғади ва танадан токсинларни чиқариб ташлайди.

Куч берувчи машқлар
Улар вазн йўқотишда бошқа машғулотларга қараганда самаралироқ ҳисобланади. Оғир жисмоний зўриқишдан сўнг тана мушак толасининг тикланиши ва ўсиши учун жуда кўп энергия сарфлайди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Моддалар алмашинуви жараёнини яхшилаш учун 6 тавсия