19:50 / 13.02.2021
2 705

Ширинлик ўрнини босувчи фойдали егуликлар

Ширинлик ўрнини босувчи фойдали егуликлар
Фото: Getty Images
Баъзан инсонда ширинлик ейишга нисбатан кучли хоҳиш пайдо бўлади. Бу ҳис организмга углеводлар етишмаслигидан келиб чиқади. Бундай вақтда организм керакли углеводни шоколаддан оладими ёки мевали салатдан — бу муҳим эмас. Қомат бузилишига шакарга нисбатан камроқ таъсир қилувчи егуликлар ҳақида маълумот берамиз.

Мева ва резаворлар
Мева нафақат углеводга, балки клетчатка, витамин, минерал ва антиоксидантларга бойлиги билан ҳам яхши маълум. Янги узилган меваларнинг калорияси нисбатан кам, аммо меъёрдан ортиқ истеъмол қилинган мевалар аллергик реакцияга сабаб бўлиши мумкин ёки кунлик калория кўпайиб кетишига сабаб бўлади. Бу эса килограмм ортишига олиб келади.

Фото: Getty Images
Қуритилган мевалар
Қуритиш жараёнида мевалар фақатгина сувини йўқотади, натижада озуқа моддаларининг концентрацияси ортади. Диeтологлар қуритилган меваларни ширинликлар ўрнини босувчи энг мақбул егулик сифатида тавсия қилишади: ҳам табиий, ҳам фойдали. Асосийси, меъёрни билиш: кунига бир-икки донадан ошмаслиги керак.

Фото: Getty Images
Ёнғоқлар
Албатта, ёнғоқ мева каби ширин эмас, аммо унда углеводдан ташқари кўп миқдордаги витаминлар, минераллар, ўсимлик оқсиллари ва фойдали ёғлар мавжуд. Шоколад ўрнига бир ҳовуч кешю ёнғоғи ёки бодом истеъмол қилиш сизни кунлик углеводлар билан бемалол таъминлайди.

Фото: Getty Images
Ширин картошка (батат)
Мазкур сабзавотдан нафақат таом, балки ширинликлар ҳам тайёрланади. Ширин картошка кўплаб минераллар, А ва C витаминларига бой бўлиб, у узоқ вақт давомида меъдани тўқ тутади ва ширинликка бўлган эҳтиёжингизни қондиради.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Ширинлик ўрнини босувчи фойдали егуликлар