14:48 / 07.03.2021
2 576

Кўпроқ ҳаракат қилиш орқали даволаш мумкин бўлган 5 касаллик

Кўпроқ ҳаракат қилиш орқали даволаш мумкин бўлган 5 касаллик
Фото: Pinterest
Ўтроқ ҳаёт тарзи спиртли ичимлик ва чекишдан кўра кўпроқ соғлиққа зарар етказади. Тадқиқотчилар олиб борган изланишларга кўра, шундай хулосага келмоқда. Одатда, мунтазам машқлар узоқ вақт ўтиришдан келиб чиқадиган муаммоларнинг олдини олишга ёрдам беради, деб ҳисобланади.

Бугунги кунда шифокорлар саломатликни сақлашнинг ягона усули кун давомида қисқа муддатли танаффусларда жисмоний тарбия билан шуғулланиш эканлигига амин бўлишган. Тушлик вақтида қисқа саёҳат, 5 дақиқалик чўк тушиб ўтириш ва эгилиш, кун охирида бир неча бор сакраш соғлиқни сақлайди ҳамда оғир касалликлар хавфини камайтиришга ёрдам беради.

Қандли диабет
Diabetologia журналида чоп этилган тадқиқот шуни кўрсатдики, ўтроқ ҳаёт тарзи учун қанча кам вақт сарфланса, қанд касали ривожланиш хавфи шунчалик паст бўлади. Тадқиқот муаллифларининг фикрига кўра, бу мунтазам машқларга қараганда самаралироқ стратегия бўлиб, инсон қанча кўп ўтирса, қондаги шакар ва холестерин миқдори шунча юқори бўлади.

Юрак-қон томир касалликлари
Австралияда 45 ёшдан 65 ёшгача бўлган 63 мингдан ортиқ катталар орасида ўтказилган тадқиқотлар шуни кўрсатдики, ҳар куни тўрт соат ёки ундан камроқ ўтирганлар орасида гипертония, юрак-қон томир касалликлари билан касалланиш эҳтимоли икки бараварга кўпроқ. 800 минг кишининг соғлиғи тўғрисидаги маълумотларни ўрганган инглиз тадқиқотчилари худди шундай натижаларга эришган.

Саратон
«Агар кун давомида 6 соат ёки ундан кўпроқ ўтиришга тўғри келса, йўғон ичак саратонидан вафот этиш эҳтимоли 36 фоизга ошади», − дейди Америка саратон касаллиги жамияти тадқиқотчилари. Олимлар ушбу қарамликнинг сабабини ҳали топмаган, аммо уларнинг фикрига кўра, узоқ вақт ўтириш глюкоза ва инсулин миқдорининг бузилишига олиб келади.

Юракни ёғ босиши
Мунтазам жисмоний машқлар ички аъзолар атрофида тўпланиб қолган ёғларни эришига ёрдам беради, аммо бу юракка тааллуқли эмас. Калифорния университети тадқиқотчилари шундай хулосага келди. Шунинг учун юракни ёғ босишидан ҳимоя қилишнинг энг самарали усули иложи борича камроқ ўтиришдир.

Буйрак касаллиги
Кунига уч соатдан кам ўтирган аёлларда буйрак касаллиги хавфи кунига саккиз соатдан ортиқ ўтирганларга қараганда 30 фоизга камлиги аниқланган. Эркаклар учун бу кўрсаткич 15 фоизни ташкил қилади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Кўпроқ ҳаракат қилиш орқали даволаш мумкин бўлган 5 касаллик