Фото: Freepik
Саломатликда муаммолар кузатилиши, тез-тез бетоб бўлиш ва уйқусизлик иммун тизимининг сусайганидан далолат беради. Уни мустаҳкамлаш учун эса турмуш тарзини яхшилаш ҳамда истеъмол маҳсулотларига эътибор бериш керак.
Саримсоқ пиёз
Бир қанча хавфли касалликларни олдини олиши мумкин бўлган саримсоқ пиёзни барра ҳолида ейиш иммунитетни мустаҳкамлайди. Соусга, гўштли ва бошқа таомларга қўшиш, ёқтирмайдиганлар эса шўрвага қўшиб истеъмол қилиши мумкин. Пишиш жараёнида ҳиди чиқиб кетгани билан фойдаси сақланиб қолади.
Балиқ
Балиқ иммунитетнинг мустаҳкамлиги учун муҳим рол ўйнайдиган омега-3 ёғ кислотасининг кони саналади. Организмда рух моддаси ишлаб чиқарилмагани сабаб ҳам унинг манбайи бўлган маҳсулотлар, хусусан, балиқни ейишни канда қилмаслик керак. Гап шундаки, рух моддаси иммун ҳужайралари тузилишида бевосита иштирок этади.
Шоколад
Таркибида какао кўп бўлган шоколад нафақат организмни фаоллаштиради, балки унга зарар етказадиган бактериялардан ҳимоя қилади ҳам. Какао иммун тизимини мустаҳкамлаб унинг вирусларга мағлуб бўлишига қўйиб бермайди.
Қўзиқорин
Шамоллаш ва у сабаб кузатиладиган симптомларни нафақат вирусга қарши препаратлар, балки қўзиқорин ҳам бартараф қилиши мумкин. Организм инфекциялар билан самарали курашиши учун лейкоцитларнинг ҳимоя хусусиятини жадаллаштиришга ҳисса қўшадиган маҳсулотларни истеъмол қилиш керак. Бу борада қўзиқорин яхши ёрдам беради.
Занжабил
Қадимда Хитойда жангчиларнинг яраланган, жароҳатлари занжабил илдизи ёрдамида даволанган. C ва B витамини, ретинол кабиларни ўз ичига оладиган занжабилнинг фармакологик хусусияти саримсоқ пиёзникига ўхшайди, аммо ҳиди ундан анча ёқимли бўлади. Уни таом ҳамда пишириқларга қўшиш, шунингдек, лимон ва асал қўшиб чой дамлаш ҳам мумкин.
Лимон
C витамин бисёр бўлган мазкур цитрус меванинг ҳамма фойдаси унинг табиий шарбатида бўлади. Термик ишлов берилганда фойдали хусусиятлари камайгани сабаб ҳам, шарбатини сувга қўшиб ичиш, қолаверса, ўзини салатларга қўшиб истеъмол қилиш керак.
Асал
Мазаси билан ўзига хос бўлган асал яраларни битириши, асаб ва иммун тизимини мустаҳкамлаш билан бирга, касалликдан тезроқ тузалишга ҳам ёрдам бериши мумкин. Ҳар куни бир қошидан истеъмол қилинганда эса бир қанча касалликларнинг олди олинади.
Кефир
Кефир нафақат куйиш ва вазн ташлашда ёрдам беради, балки касалликларни олдини ҳам олади. Ҳазм жараёнини яхшилайди, ичакларни ҳимоя қилади ва таркибидаги D витамини ҳисобига суякларни мустаҳкамлайди.
Қовоқ
Қовоқ организм саломатлиги, хусусан, иммунитет учун муҳим бўлган бета-каротинни ўз ичига олади. Қовоқдан мазали таом, сомса ва шўрвалар тайёрлаш, уни ёқтирмаганларга эса бошқа оловранг сабзи истеъмол қилиш тавсия қилинади. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Абдусалом Азизов Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгашига ўтказилди
Германия йил охиригача Украинага яна иккита ИРИС-Т ҳаво мудофаа тизимини етказиб беради
Филиппинда амалдор президент ва рафиқасини ўлдириш учун қотил ёллади
Максим Шацких "Истиқлол"га қарши ўйин олдидан нималар деди?
Хонанда Муниса Ризаева илк марта она бўлди