Эътибор билан қарайдиган бўлсак, бахтли инсонлар бахтсизлар каби бир-бирига ўхшаш бўладилар. Руҳшунослар шахсияти ва ҳаёти сизга ёққан одамни кузатиш ҳамда унинг хулқидаги ўзига хосликларни “ўзлаштириб олиш”ни маслаҳат берадилар. Бунинг ёмон томони йўқ, бундай психологик ўйиннинг бировга тақлид қилиш ва ўзликни йўқотишга ҳеч қандай алоқаси мавжуд эмас.
Ҳаммамиз бир оз “кўзгу”миз ва яхши нарсани акс эттирган маъқул, кейинчалик у шахсиятимизнинг уйғун таркибий қисмига айланади. Биз инсонни бахтсиз қилишга қодир бўлган одатларни ўрганиш ва уларни ҳаётимиздан батамом чиқариб ташлаш учун тўпладик.
Ўзгаларга қараб яшаш. Атрофдагилар нима деб ўйлар экан деб яшаш ва барчага ёқиш истаги – невроз касаллигига олиб борувчи тўғри йўлдир. Боғлиқлик нафақат атрофдаги одамлар, балки қариндошлар, дўстлар ва яқинларнинг баҳоси ҳамда қарашларидан келиб чиқиши ҳам мумкин. Бу сизнинг ҳаётингиз.
Стандартларга мос келишга ҳаракат қилиш. Сиз, у, барча ноёбдир! Психологик саломатлик ва ҳаракат учун ўзингизни ўтмишдаги ўзингиз билангина солиштиришингиз мумкин.
Келажакдан қўрқиш. Ҳаммаси салбий якун топади қабилидаги “ёшим ўтиб қолди”, “қаерда туғилган бўлсанг, ўша ердагина керак бўласан” ва бошқа шу каби қўрқувли фикрлар сабаб олдинга қараб ҳаракат қилмаслик истаги пайдо бўлади. Агар бирор нарсани амалга оширмоқчи бўлсангиз, содир бўлиши мумкин бўлган энг салбий ҳолатни тасаввур қилинг. Бу вазиятда қандай йўл тутасиз? Энг ёмон сценарий юз берганида амалга оширадиган қадамларингизни ҳисоблаб чиқсангиз, қўрқув ҳисси йўқолади.
Атрофдагиларнинг танқиди ва уларни ўзгартириш истаги. Ўзгаларни танқид қилиш ва уларнинг ҳислатларини камайтириш истаги ҳасадгўйликдан келиб чиқади. Психотерапевтларнинг айтишича, ўзига ишончи кам бўлганлар ўзгаларга илтифотли сўзлар айтиши мушкул, улар бундай қилсалар ўзларини камситгандек ҳис этадилар. Атрофдагиларни “ўзгартириш”га келадиган бўлсак, бахтли инсон ўзгаларнинг хулқ-атворини қабул қилиш ёки улардан узоқлашишни ўзи ҳал этади.
Одамларга ишонмаслик. “Ишонма, қўрқма, сўрама!” бу ва шунга ўхшаш статусларни кўп ҳолларда кучли ва мустақил аёлларнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида кузатиш мумкин. Доимий равишда одамларнинг хийласи кутиш ва шахсий илтимосларни айтиш уят деган фикрда бўлиш ҳали ҳеч кимни бахтли инсонга айлантирмаган.
Ҳаётнинг адолатсизлигига ишониш. “Мендан бошқа барча, ҳатто бунга лойиқ бўлмаганлар ҳам яхши яшашмоқда” қабилидаги фикр ҳаётни заҳарлашга қодир. Танишлар ва омад бўлмагани учун пул йўқ, ёки бари одамнинг болалигига боғлиқ, бувиси унга қачонлардир пул ёвузлик деган фикрни уқтирган. Бундай салбий фикрлардан халос бўлишнинг ғаройиб усули – ўзгалар билан ўзимизни таққослашни бас қилиш (ҳеч бўлмаса бир оз вақт мобайнида). Шахсий вазифаларимизга эътибор қаратиб, ўзимизни “ҳозир ва шу ерда” ҳис этиш.
Шикоят ва ғийбат қилиш одати. Хитоб ва ҳаётдан нолиш ҳаётни боши берк кўчага олиб киради. Руҳшунослар оддий бир машқни тавсия этадилар – атрофда содир бўлаётган ҳар бир ижобий ҳолатни атайлаб қайд этиб бориш. Ҳаётнинг ижобий томонларига эътибор қаратиш фикрлашни умуман ўзгартириб юборади. Синаб кўринг!
Барини назорат қилиш эҳтиёжи. Доимий равишда ҳамма нарсани назорат қилишга интилиш ҳаётни заҳарлашга қодир. Бундай истак кўп ҳолларда ўзга инсонлар хулқ-атворини тўғри қабул олиш паст даражада эканини билдиради. Балки ялпи назорат шинавандалари учун бу ўқиш оғирдир, бироқ сизнинг иштирокингизсиз атрофдаги ҳаёт барбод бўлмаслиги аниқ. Танаффус қилинг ва сиз буни ўз кўзингиз билан кўрасиз.
Ишларни кейинга суриш.Вақтни қадрлаш – муваффақиятли инсонларнинг “сирли” билимларидан биридир. Ижтимоий тармоқларда соатлаб қолиб кетиш, ишларни ортга суриш, узоқ давом этувчи сериаллар – буларнинг бари ҳозирда амалга оширилаётган ишлар ҳеч қандай қувонч олиб келмаётганини англатади. Демак, ҳаётда ниманидир ўзгартириш керак.
Ўзига нисбатан ўта жиддий муносабат. “Жаноблар, жиддий юз ифодаси бу ҳали ақл белгиси дегани эмас. Ер юзидаги барча аҳмоқликлар айнан шундай юз ифодаси билан амалга оширилади. Жилмайинг, жаноблар, жилмайинг! Григорий Горин қаламига мансуб ушбу сўзлар бахтли инсоннинг ҳаётга бўлган муносабатини акс эттиради.
Нима дейсиз, бу одатлардан қай бирини ўзингизда кузатгансиз?
Манба: LifeHaq.uz
“Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Абдусалом Азизов Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгашига ўтказилди
Европа Чемпионлар Лигасининг 5-турида қандай натижадар қайд этилди?
Филиппинда амалдор президент ва рафиқасини ўлдириш учун қотил ёллади
Максим Шацких "Истиқлол"га қарши ўйин олдидан нималар деди?
Хонанда Муниса Ризаева илк марта она бўлди