Фото: «Домашний очаг»
Афсуски, бугунга қадар саратон касаллигидан юз фоиз ҳимоя қиладиган ва ушбу касалликнинг максимал даражада олдини олишга ёрдам берадиган восита топилмади. Аммо унинг ривожланиш хавфини оширишга ёрдам берадиган омиллар талайгина. Касалликнинг қўзғатувчиси эса мунтазам истеъмол қилинадиган айрим маҳсулотлардир. Саратон касаллигини даволовчи шифокорлар булар қайси маҳсулотлар эканлигига ойдинлик киритди ва уларни рациондан иложи борича тезроқ чиқаришни маслаҳат беради.
Колбаса ва қайта ишланган гўшт маҳсулотлари
Фото: «Домашний очаг»
Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти мутахассислари колбаса ва қайта ишланган гўшт маҳсулотларини кансероген сифатида расмий равишда ажратди. Эълон қилинган ҳисоботда таъкидланганидек, ҳар куни атиги 50 грамм қайта ишланган гўшт ичак саратони хавфини 18 фоизга оширади. Бундан ташқари, ушбу маҳсулотлар танага кириб, хавфли касалликка чалиниш эҳтимолини оширади.
Бодроқлар
Фото: «Домашний очаг»
Жўхори донидан тайёрланадиган бодроқлар ҳам саломатлик учун энг хавфли егулик саналади. Уни тайёрлашда синтетик мойдан фойдаланилади, буғи таркибида эса хавфли диацит бирикмаси мавжуд бўлиб, бу ўпка саратонига олиб келиши мумкин. Афсуски, диацит бодроққа ўзгача таъм беради ва инсонда яна истеъмол қилиш ҳиссини пайдо қилади.
Лосось балиғи
Фото: «Домашний очаг»
Махсус етиштириладиган лосось балиғи арзон бўлиши бирга, соғлиқ учун ҳам зарарлидир. Ушбу турдаги балиқ гўшти таркибида хавфли ўсмалар пайдо бўлиш хавфини оширадиган токсик моддалар мавжуд.
Кабоблар
Фото: «Домашний очаг»
Юқори ҳароратда пишириладиган кабоб, товуқ ва шу каби бошқа маҳсулотлар соғлиқ учун зарарли бўлган кансероген моддаларни чиқаришга олиб келади. Бироқ бу кабобдан абадий воз кечиш керак дегани эмас, уни истеъмол қилиши меъёрга эътибор қаратиш лозим.
Сунъий таъм берувчилар
Фото: «Домашний очаг»
Қисқасини айтганда, ҳар қандай шакар ўрнини босувчи таъм берувчи моддалардан тезроқ воз кечиш керак. Улар организмга кирганидан сўнг метаболизмни бузади, юрак хуружи хавфини оширади ва ниҳоят улар ҳам кансероген ҳисобланади. Шунингдек, шакарни ўта кўп истеъмол қилиш ҳам саратон ҳужайраларининг кўпайишининг тезлашишига олиб келиши мумкин. Шунинг учун имкон қадар камроқ шакар истеъмол қилиш зарур.
Спиртли ичимликлар
Фото: «Домашний очаг»
Мия, қизилўнгач, жигар, кўкрак ва йўғон ичак саратони – бу даҳшатли касалликнинг пайдо бўлишига нима сабаб бўлиши мумкин? Албатта, уларнинг ривожланиши спиртли ичимликларни мунтазам равишда истеъмол қилишни қўзғатиши мумкинлиги тадқиқот орқали исботланган. Агар спиртли ичимлик ичишни бирданига бутунлай тўхтатишни имкони бўлмаса, миқдорни бироздан камайтириш орқали бунга эришиш керак.
Трансёғлар
Фото: «Домашний очаг»
Трансёғлар одатда суюқ мойларни гидрогенлаш орқали қаттиқ ёғларга айлантирилганда ҳосил бўлади. Бу маҳсулотнинг яроқлилик муддатини узайтиради ва унинг таъмини барқарорлаштириш мақсадида амалга оширилади. Шундан сўнг улар маргарин, ёрмалар, ширинликлар, чипс, газак ва турли хил салат қўшимчалари каби маҳсулотлар таркибида кенг қўлланилади. Ҳаёти ва саломатлигини хавф остига қўйишни истамайдиганлар таркибида трансёғлар мавжуд бўлган маҳсулотларни қатъий равишда чеклаши зарур. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Абдусалом Азизов Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгашига ўтказилди
Россия туғилиш кам бўлган ҳудудларнинг губернаторларини истеъфога чиқаришни бошлайди
Филиппинда амалдор президент ва рафиқасини ўлдириш учун қотил ёллади
Максим Шацких "Истиқлол"га қарши ўйин олдидан нималар деди?
Хонанда Муниса Ризаева илк марта она бўлди