17:30 / 23.04.2021
1 989

Кутилмаган тарзда руҳиятга таъсир қиладиган маҳсулотлар


Фото: Freepik
Озиқ-овқат маҳсулотлари нафақат организмнинг саломатлиги, балки руҳиятга ҳам ижобий ёки таъсир қилади.

Тозаланган гуруч
Таркибида тез сингадиган углеводлар кўп бўлгани сабаб глюкозани қонга сингишига олиб келади. Бунинг ҳисобига қанд миқдори кескин камайиши бу эса мия аҳволи ҳамда асаб тизимига салбий таъсир қилиши мумкин.

Попкорн
Оқсил, фосфор, темир ва магнийни ўз ичига оладиган попкорн асаб тизими учун фойдали. Ундаги B витамин эса депрессия ва стресснинг олдини олади.

Тунец (балиқ тури)
Ушбу балиқда миқдори ошиб кетиши хотира билан боғлиқ муаммоларни келтириб чиқарадиган симоб мавжуд. Тунец, шунингдек, гормон ва асаб тизимини ишдан чиқарувчи синтетик моддани ҳам ўз ичига олади.

Бошоқли ўсимликлар
Бошоқли ўсимликлар таркибида глютен мавжуд. Глютендаги антитана организм учун муҳим бўлган элементларни ишдан чиқариши мумкин. Ушбу моддалар етишмаганда эса одамда депрессия кузатилади.

Қора шоколад
Шоколадда мия ҳужайраларининг фаоллиги учун жавоб берадиган флавоноидлар бор. Флавоноид қон томирларни кенгайтиради ва мия қўшимча кислород билан таъминланади.

Қаттиқ пишлоқ
Пишлоқнинг мазкур турида қон босимини кўтариб, мигрен келтириб чиқарадиган тирамин мавжуд.

Печда пиширилган картошка
Бундай усулда тайёрланган картошкада мияни кислород билан таъминлайдиган калий мавжуд. Қолаверса, мияни қон билан таъминлайдиган ва энергия билан таъминлайдиган глюкоза, B витамин ҳамда аминокислоталар бор.

Ловия
Ловия тери ошловчи моддаларни ўз ичига олади. Организмда уларнинг ошиб кетиши темир сингари минералларнинг қайта ишланиши қийин бўлади. Бу мияда қон айланиши билан боғлиқ муаммолар ҳамда анемияни келтириб чиқаради.

Зарчава
Зарчава мия эрта қаришининг олдини оладиган антиоксидантларнинг кони. Унинг истеъмоли когнитив қобилиятларни яхшиланишига ҳисса қўшади.

Шафран
Шафран мия яхши ишлашини таъминлайдиган, айрим психологик муаммоларни бартараф этиш хусусиятига эга бўлган B ва C витаминларига бой.

Долчин
Долчин спирти ва алдегидни ўз ичига оладиган ушбу маҳсулот диққат, хотира ва тез реакция қилиш сингари вазифаларни бажаришга ёрдам беради.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Кутилмаган тарзда руҳиятга таъсир қиладиган маҳсулотлар