Жамшид Бобожонов: “Ажрашишимга ўзим сабабчиман” (видео)

1 дақиқа ўқиш376
Жамшид Бобожонов: “Ажрашишимга ўзим сабабчиман” (видео)

Актёр ва фоод-блогер Жамшид Бобожонов “Zamon.uz”га берган интервюсида рафиқаси билан ажрашиш сабаблари, оиладаги эркак кишининг масъулияти ҳамда ажримдан кейинги муносабатлар ҳақида гапирди.

Жамшид Бобожонов оиланинг бузилишида аёлни айблаш нотўғри эканини таъкидлади. Унинг фикрича, оиладаги муаммоларнинг келиб чиқишида кўпинча эркакнинг ҳам масъулияти бор.

“Ажрашишимга, оилам бузилишига ўзим сабабчиман, дейман. Оила бузилишига аёл сабабчи эмас. Оилалар бузилиши кўпайиб кетишининг сабабларидан бири — эркак. Аёл киши ёмон бўлиб, шаллақилик қилса ҳам, балки эркак шунга олиб боргандир. Ташқаридан меҳр талаб қилиб қолса ҳам, эркак айбдор. Болаларига қарамаяптими — эркак айбдор. Уй тоза эмасми — эркак айбдор”, — деди у.

Суҳбат давомида бошловчи ҳам жамиятда оиладаги муаммолар учун кўпинча аёл кишини айблаш одат тусига кирганини таъкидлади.

Жамшид Бобожонов эса ажрашганига анча вақт бўлганини айтиб, фарзандининг онаси ҳақида салбий гапиришни ўзига эп кўрмаслигини билдирди.

“Мен ажрашганимдан бери анча вақт ўтди. Фарзандимнинг онаси жуда яхши инсон. Мен уни жуда ҳурмат қиламан. У оила қурган ва ҳозир Ўзбекистонда яшашмайди. Жамиятда ўтириб, 'ажрашдим, хотиним ёмон чиқди', дейдиган эркакдан нафратланаман. Сен эркак кишисан, фарзандинг бор. Қандай қилиб фарзандингнинг онаси ҳақида ёмон гапиришинг мумкин?” — деди фоод-блогер.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?