16:09 / 24.04.2021
2 122

Ҳар бир аёлнинг машинасида бўлиши керак бўлган буюмлар


Кутилмаган вазиятлар, ўқиш, ишга кетиш ёки болаларни боғча, мактабга олиб кетаётганда турли ҳодисалар келиб чиқиши мумкинлиги сабаб ҳам аёлларнинг машинасида барча зарур буюмлар бўлиши керак.

Фото: «Домашний очаг»
Чиқинди солиш учун пакетлар
Тартибли бўлиши ва ёйилиб кетмаслиги учун ҳар доим чиқинди пакетлари бўлиши керак. Шоколад ва конфет қоғозлари, бўш сув идишларини пакет ичига солинг.

Смартфон ва зарядка
Нотаниш жойга бориш учун аксарият аёллар навигатордан фойдаланади. Телефондан фойдаланиш давомида зарядка тез тугаб қолиши эса таниш ҳолат. Энг керак вақтда алоқасиз қолмаслик учун машинада қўшимча шнур ва зарядка (power bank бўлса яна яхши) олиб юринг.

Резинали скрепка
Скрепка билан ўриндиқларда қолган ҳайвон жунларини тозалаш мумкин.

Тирноқлар учун пилка
Қишки ҳарорат сабаб машина деразалари яхлаши, эриганидан кейин эса из қолиши мумкин. Шу ва бошқа тўпланган кирларни кетказиш учун пилкадан фойдалансангиз бўлади.

Антисептик
Аксарият антисептикларда спирт бўлгани сабаб ҳам ушу воситани совуқдан қотиб қолган эшик деворлари учун ишлатса бўлади.

Тиш пастаси
Хиралашиб қолган машина фараларига тиш пастасини суртиб, устидан латта билан артиб ишқаланг. Яхшилаб артиб ташлагандан кейин янада ёрқин ёритишига гувоҳ бўласиз.

Қўшимча пайпоқ
Пайпоқларни қўшимча равишда машинада бўлиши кераклигининг яна бир нечта сабаби бор. Биринчидан, у ёрдамида ойна тозалагичларнинг ойнага ёпишиб қолиши ёки музлашидан ҳимоя қилиш мумкин. Қолаверса, фавқулодда вазиятларда ҳам фойдаланса бўлади. Масалан, муз устида юролмай қолган машинани итаришдан аввал уни оёқ кийим устидан кийилса, оёқлар сирпаниб кетмайди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Ҳар бир аёлнинг машинасида бўлиши керак бўлган буюмлар