Фото:«Аргументы и факты»
Россиялик диетолог Андрей Бобровский қайси вақтда нонушта қилиш энг фойдали бўлишини маълум қилди. Шунингдек, у эрталаб овқат истеъмол қилмаслик қандай хавфли оқибатларга олиб келиши ҳақида ҳам фикрлари билан ҳам ўртоқлашди.
Анъанага кўра уйғонгач ярим соат ичида нонушта қилишингиз маъқул, дея таъкидлайди шифокор.
«Нонушта сизга ҳаракат ва мия фаолияти учун энергия бериши керак, шунда уйқуга мойиллик йўқолади. Уйқуни қочириш учун нафақат душ қабул қилиш, балки яхшигина нонушта қилиш ҳам фойда беради. Енгилгина нонушта ҳам ҳеч қандай ёмон оқибатларга сабаб бўлмайди, у қийин ҳазм бўладиган биринчи, иккинчи ва учинчи овқатлардан иборат бўлмаслиги керак»,— дея тушунтирди у.
Ҳар куни албатта бир вақтда нонушта қилишга ўрганиш керак. Бир неча дақиқа ёки ярим соатлик фарқнинг ҳам зарари йўқ. Шифокор таъкидлашича, дам олиш кунлари сиз белгиланган қоидалардан четга чиқишингиз мумкин, энг муҳими, ҳафтанинг қолган қисмида белгиланган тартибга риоя қилиш шарт.
Овқатни истеъмол қилиш доимий бир хил вақтда амалга оширилганда, овқат ҳазм қилиш тизими, асаб тизими бу вақтга мослашади. Шу билан бирга, одамда етарли миқдордаги овқатни қилиш имкони пайдо бўлади.
Диетолог эрталаб овқатланишни истамаслик овқатланиш рационини бузилишига олиб келишини, эрталаб овқатланмаганлик ҳисобига кечга бориб керагидан кўп овқат истеъмол қилинишига сабаб бўлишини таъкидлайди.
«Ортиқча вазнга эга бўлган одамларнинг тахминан 30-40 фоизида овқатланиш рациони бузилиши мавжуд бўлиб, уларда тунда ортиқча миқдорда овқатланиш кузатилади. Бундай ортиқча овқатланишнинг асосий аломатларидан бири бу эрталаб овқат ейишни истамасликдир. Бу каби кишилар тунги ортиқча овқатланишдан кўра, эрталабги нонуштани истамасалар ҳам ейишлари мақсадга мувофиқдир», - деб маслаҳат берди Бобровский. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Чарлз III нинг тож кийиши британияликларга 90 млн долларга тушгани маълум бўлди
Россия Буюк Британия дипломатига қарши кескин чора қўллади
Қирғизистонда электрон сигареталар тақиқланмоқда
Украина элчиси: “Россия армияси Одесса ва Николаевни босиб олишига Туркия тўсқинлик қилган”
Буюк ишлар 50 ёшдан кейин...