Манчестер Сити футболчилари шартномани бекор қилиб кетиши мумкин

2 дақиқа ўқиш192
Манчестер Сити футболчилари шартномани бекор қилиб кетиши мумкин
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Манчестер Сити клуби 115 та молиявий қоидабузарлик айбловидан 114 тасида айбдор деб топилганидан сўнг, клуб футболчиларининг шартномаларини бекор қилиб, эркин агентга айланиши мумкинлиги ҳақида ҳуқуқшунослар фикр билдиришмоқда.
  • Агар клуб ўз мажбуриятларини бажармаса, бу футболчиларнинг ишончига путур етказади ва улар шартномани бир томонлама бекор қилиш ҳуқуқига эга бўлади.

Англия Премер-лигасининг Манчестер Сити клубига нисбатан молиявий қоидабузарликлар бўйича чиқарилган айблов қарори жамоанинг келажагини жиддий хавф остида қолдирди. Мустақил комиссия "шаҳарликлар"ни 115 та айбловдан 114 тасида айбдор деб топгач, клуб юлдузларининг тақдири ва уларнинг амалдаги шартномалари бўйича кескин муҳокамалар бошланди. Ваҳоланки, ҳозирда клуб ўз айбсизлигини таъкидлаб, апелляция шикоятига ҳозирлик кўраётган бир пайтда, етакчи ҳуқуқшунослар футболчиларнинг трансфер бозорида мутлақо эркин агентга айланиши мумкинлиги ҳақида фикр билдиришмоқда. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

ixbt.com ва Goal.com манбаларига асосланиб хабар қилинишича, 2009–2018 йиллар оралиғидаги тижорат ҳамкорлари билан тузилган сохта шартномалар ва молиявий фирибгарликлар фош этилиши клубнинг спорт лойиҳасига соя солган. Манчестер Сити раҳбарияти вазиятни юмшатишга уринаётганига қарамамй, юзага келган ҳуқуқий ноаниқлик Эрлинг Холанд каби дунё даражасидаги юлдузларнинг клубни тарк этиш эҳтимолини оширмоқда.

Меҳнат қонунчилиги ва ишонч омили

"Стикк то Футбол" подкастида сўзга чиққан таниқли спорт ҳуқуқшуноси ва барристер Пол Гилрой КК футболчиларнинг меҳнат ҳуқуқлари ва шартномани муддатидан олдин бекор қилиш механизмларини тушунтириб берди. Арсеналлик собиқ ҳужумчи Иан Райтнинг раҳбарлар қилган қилмишидан бехабар бўлган оддий ўйинчилар жамоани тарк этишга ҳақлиизми, деган саволига мутахассис аниқ жавоб қайтарди.

Гилройнинг тушунтиришича, ҳар қандай меҳнат шартномасида, хоҳ у футболчи бўлсин, хоҳ оддий дўкон ходими, ёзилмаган, лекин мажбурий бўлган ўзаро ишонч ва эҳтиром шарти мавжуд. "Агар иш берувчи ўз мажбуриятларини бузиб, ходимнинг унга бўлган ишончини поймол қилса, бу меҳнат шартномасининг бузилиши ҳисобланади", – дейди ҳуқуқшунос.

Эркин агентга айланиш имконияти

Ҳуқуқий экспертнинг таъкидлашича, клубнинг молиявий фирибгарликларда айбдор деб топилиши ўйинчилар учун шартномани бир томонлама бекор қилиш ва ҳеч қандай трансфер нархисиз кетиш учун асос бўла олади. Футболчи суд қароридан сўнг иш берувчи унинг олдидаги ишонч шартини бузганини даъво қилиб, шартномасини йиртиб ташлашга ҳақли эканини таъкидлади.

Ушбу шов-шувли баёнот подкаст бошловчилари ўртасида қизғин ва ҳажвий муҳокамаларга сабаб бўлди. Хусусан, Жейми Каррагер Ливерпул клуби Эрлинг Холандни келаси ҳафта текинга ўз сафига қўшиб ола оладими, деб ҳазиломуз сўраганда, Гилрой бунга қисқача "Ҳа, нима учун йўқ?" деб жавоб берди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?