19:06 / 19.05.2021
1 760

Кирсовундан унумли фойдаланишнинг 10 усули

Кирсовундан унумли фойдаланишнинг 10 усули

Фото: Getty Images
Кирсовундан фақатгина кирларни ювишда фойдаланадиганлар диққатига: ушбу маҳсулотни рўзғор ишларида ҳам ишлатиш мумкин.

Кирсовуннинг таркиби ҳайвон ва ўсимлик ёғларидан тайёрланади, шунинг учун барча компонентлар табиийдир ва аллергия келтириб чиқармайди. Бошқа томондан, бактерияларни йўқ қиладиган модда ҳам мавжуд. Шунинг учун совун жуда зўр дезинфекцияловчи ҳисобланиб, ҳар қандай сиртдан кирни тозалайди. Шунингдек, кир ювиш учун совун жуда арзон бўлгани учун кундалик ҳаётда асосий ёрдамчилардан бири ҳисобланади.

Хўш, кирсовун ёрдамида яна нималар қилиш мумкин?
Пол
Совун майдаланиб, бир челак илиқ сувга солинади. У ҳар қандай кир ва доғларни мукаммал тозалайди.

Чойшаблар
Совун чойшабларни ювишда ҳам қўл келади. Бунинг учун маҳсулот майдаланиб, уни сув билан суюлтириш ва нарсаларни намлаш керак бўлади. Шунингдек, совун болалар кийимларини ювиш учун ҳам яхши танлов. Чунки терида аллергия келтириб чиқармайди. Трикотаж кийимларини ювишда ҳам кирсовунлар самарали ҳисобланиб, уларга зарар етказмайди.

Ошхона жиҳозлари
Кирсовун кўп қиррали тозалаш воситасидир.  Уни хантал кукуни билан аралаштириб, газ плитаси ва раковиналарни тозалаш мумкин.

Сабзавотлар
Дўконда ёки бозорда сотиб олинган сабзи, лавлаги, картошка ва бошқа илдиз сабзавотларини, шунингдек, тухумларини кирсовунли сув билан ювиш мумкин. Бу турли хил юқумли касалликларнинг олдини олади.

Ўсимликларни зараркунандалардан асрайди
Кирсовун шира ва бошқа зараркунандаларга қарши курашишда ёрдам беради. Шу билан бирга, совун эритмаси ўсимликлар учун тўлиқ хавфсиздир. Эритма нафақат боғда, балки ёпиқ хонадаги ўсимликлар учун ҳам ишлатилиши мумкин.

Ҳуснбузардан халос этади
Икки ҳафтада бир марта юзни кирсовун билан ювиш терини қуритади ва бактерияларни йўқ қилади.

Тиш чўткалари 
Кирсовун ажойиб антисептик бўлгани учун, шимгич ёки чўткани совунли сувга бир кечага намлаб, уларни дезинфекция қилиш мумкин. Агар оилада беморлар бўлса, буни такрорлаш жуда муҳимдир.

Шишни енгиллаштиради ва кўкаришнинг олдини олади
Агар жароҳат олган жойга совун сурилган бўлса, у ҳолда бадан кўкармайди. Бунинг учун совунни сувда суюлтириш ва шикастланган жойни эритма билан артиш керак. Жараён бир неча марта такрорланиши мумкин.

Инфекцияни йўқ қилади
Агар бадан кесилган, санчилган ёки тирналган бўлса, зарарланган жойни кирсовун билан ювиш керак. Айнан шу тарзда, сезгир терида инфекция пайдо бўлишининг олдини олиш мумкин.

Мушук ёки ит тишлаганда
Ярага инфекцияни тушишининг олдини олиш учун қонли жойни яхшилаб артиб, сўнгра кирсовун эритмасига намланган докани боғлаш керак. Шунда жароҳат изи тезроқ даволанади ва яра яллиғланмайди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Ҳаёт тарзи » Кирсовундан унумли фойдаланишнинг 10 усули
[/banner_pushhouse