Осиё ўйинларида жанжал: Хитойлик шарҳловчи ўзбекистонлик мутахассисни айблаб чиқди

2 дақиқа ўқиш293
Осиё ўйинларида жанжал: Хитойлик шарҳловчи ўзбекистонлик мутахассисни айблаб чиқди
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Осиё ўйинларида бронза медали учун кечган баҳсда Хитой У-23 жамоаси Ўзбекистон У-23ni пеналтилар сериясида мағлуб этди.
  • Ўйин якунида хитойлик шарҳловчи Дун Лу ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон терма жамоаси вакили хитойлик ҳужумчи Чжан Юнингни бўғиб олганини даъво қилди.
  • Чжан Юнинг ҳакамлардан адолат топа олмагани ва бош ҳакам вазиятга аралашмасликни маъқул кўргани айтилади.

Осиё ўйинларининг эркаклар футболи дастуридан ўрин олган бронза медаллари учун кечган муросасиз баҳс якунида катта жанжал юзага келди. Мусобақанинг учинчи ўрни учун кечган драматик тўқнашувда Хитой U-23 терма жамоаси пенальтилар сериясида Ўзбекистон U-23 вакилларини мағлуб этиб, совринли ўринни илиб кетди.

Бироқ финал ҳуштаги чалингандан сўнг яшил майдонда юз берган эҳтиросли тўқнашув икки мамлакат футбол жамоатчилиги орасида жиддий муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Хитойлик таниқли спорт шарҳловчиси ва блогери Дун Лу ижтимоий тармоқларда видеолавҳа эълон қилиб, ўйиндан сўнг Ўзбекистон терма жамоаси вакилларидан бири хитойлик ҳужумчи Чжан Юнингга жисмоний тажовуз қилганини даъво қилди.

«У мени бўғиб олди»: Хитойлик шарҳловчининг даъвоси

Дун Лу тарқатган видеолавҳада учрашув якунлангач, икки жамоа ўртасида юзага келган оммавий келишмовчилик тафсилотларига тўхталган:

«Ўйиндан сўнг Ўзбекистон делегациясининг бир ходими келиб, тўғридан-тўғри Чжан Юнингнинг бўйнидан бўғиб олди. Бу энди ҳақиқий ҳаддан ошиш эди!

Чжан аввалига унга кескин жавоб қайтаришга чоғланди, аммо бахтга қарши вазиятни тушуниб, охирги сонияда ўзини босиб қолди. Шундан сўнг икки томон футболчилари ва мураббийлар штаби ўртасида катта оммавий тортишув бошланиб кетди. Чжан бўйнини кўрсатиб, атрофдагиларга “у мени бўғиб олди” дея норозилик билдирди ва арз қилиш учун дарҳол ҳакамни излаб йўл олди».

Ҳакамнинг эътиборсизлиги ва саҳна ортидаги норозилик

Хитойлик журналистнинг қайд этишича, жароҳат етказилганини даъво қилган ҳужумчи ҳакамлар гуруҳидан ҳам адолат топа олмаган:

  • Хато манзил: Чжан Юнинг дастлаб ҳакамлик либосида турган бошқа бир расмий шахснинг ёнига бориб шикоят қилган, бироқ у бош ҳакам эмаслиги маълум бўлган;

  • Бош ҳакамнинг реакцияси: Футболчи ҳақиқий бош ҳакамни топиб, бўйнидаги изларни кўрсатган ва ҳолатни тушунтирган бўлса-да, рефери майдондаги ортиқча кескинлик ва муаммолардан қочиш учун вазиятга аралашмасликни маъқул кўрган ҳамда ўйинчига майдонни тарк этишни буюрган;

  • Норозилик давоми: Ҳакамдан ҳеч қандай чора кўрилмаганини кўрган хитойлик футболчи Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари томон эътироз билдиришда давом этган.

Дун Лу ўз чиқишини очиқдан-очиқ иғволи оҳангда: «Нима бўлган тақдирда ҳам ғалаба бизники бўлди. Кимга қанчалик оғир ва аламли бўлганини эса мағлубларнинг ўзлари яхши билишади», — дея якунлаган.

Мазкур можароли вазият бўйича Осиё Олимпия кенгаши (ОСА) ёки ОФК тартиб-интизом қўмитаси томонидан расмий текширув бошланиши ва ташкилий чоралар кўрилиши ҳозирча очиқ қолмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?