Оғир вазнда даҳшатли тўқнашув: Алекс Перейра Сергей Павловичга қарши жангга киришади

1 дақиқа ўқиш159
Оғир вазнда даҳшатли тўқнашув: Алекс Перейра Сергей Павловичга қарши жангга киришади
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Алекс Перейра 12 декабр куни Лас-Вегасда бўлиб ўтадиган UFC 335 турнирида оғир вазн тоифасида рейтингда 2-ўринда турган Сергей Павлович билан жанг қилади.
  • Ушбу 5 раундлик жангнинг ғолиби оғир вазн чемпионлик камари учун расмий даъвогар бўлиши кутилмоқда.
  • Иккала жангчи ҳам кучли зарбалари билан танилган ва жанг муддатидан олдин якунланиши мумкин.

UFC оламида мухлислар узоқ кутган навбатдаги мегажанг расман тасдиқланди. Икки вазн тоифасида собиқ ташкилот чемпиони, бразилиялик феномен Алекс Перейра ўзининг кейинги беллашувини оғир вазн дивизиони рейтингида 2-ўринда бораётган россиялик хавфли нокаутчи Сергей Павловичга қарши ўтказади.

Промоушен расмий сайти берган маълумотга кўра, икки зарбдор жангчи ўртасидаги тўқнашув жорий йилнинг 12 декабрь куни АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида ташкил этиладиган рақамли UFC 335 турнирининг иккинчи асосий воқеаси (co-main event) мақомига эга бўлди.

Титулсиз бўлса-да 5 раундлик тўқнашув

UFC раҳбарияти мазкур жангнинг чемпионлик даъвогарлиги мақомига эга экани ҳамда юқори аҳамиятини инобатга олган ҳолда, беллашувни тўлиқ 5 раунд этиб белгилади:

  • Мавқелар жанги: Ушбу тўқнашув ғолиби оғир вазн тоифасида тўғридан-тўғри чемпионлик камари учун расмий даъвогарга айланиши кутилмоқда;

  • Нокаут кафолати: Ҳар икки жангчи ҳам яккакурашлар тарихидаги энг оғир зарба эгалари ҳисобланади ва баҳснинг муддатидан олдин якунланиш эҳтимоли жуда юқори.

Жангчиларнинг ҳолати ва статистикаси

Ҳар икки даъвогар ҳам октагонга ўзларининг энг сўнгги муҳим натижалари ортидан қадам қўймоқда:

  • Сергей Павлович (21-3): Россиялик оғир вазн устаси сўнгги бор май ойида бўлиб ўтган UFC Fight Night 277 турнирида октагонга кўтарилган ва бразилиялик Таллисон Теишейрани муддатидан аввал нокаутга учратиб, ўзининг даҳшатли кучини яна бир бор исботлаган;

  • Алекс Перейра (13-4): «Поатан» 14 июнь куни ўтказилган сўнгги жангида собиқ вақтинчалик чемпион Сирил Ганга қарши куч синашиб, техник нокаут эвазига имкониятни бой берган эди. Ушбу жанг бразилиялик юлдуз учун оғир дивизиондаги ўз ўрнини қайтариб олиш ва чемпионлик пойгасига яна сузиб чиқиш учун ҳаёт-мамот беллашуви ҳисобланади.

Лас-Вегасдаги 12 декабрь оқшоми оғир вазн қироллари қаторида ким етакчи бўлишини ҳал қилиб берадиган йилнинг энг қайноқ жангларидан бирига айланиши шубҳасиз.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?