17:00 / 23.05.2021
6 627

Бошловчи Ферузабону ҳаётини «аввал» ва «кейин»га ажратган мусибат ҳамда Zo‘r TV’дан кетиши сабаби ҳақида гапирди


Таниқли радио ва телебошловчи Ферузабону «Telegram юлдузлари» YouTube каналига берган интервьюсида 2020 йил у учун синовли келгани ҳамда Zo‘r TV телеканалидан ишдан кетишига нима сабаб бўлгани ҳақида сўзлаб берди.

«Zo‘r TV телеканали билан орамизда ҳеч нарса бўлгани йўқ, шунчаки кетиш вақти келди. Мен ўзимга шунақа деб қабул қилдим. Кимдир ишора беради-ку, ҳеч нарса айтилмай айтиладиган сўзлар бўлади-ку, ана шундай вазият бўлди, назаримда, янаям билмадим, мен шундай тушундим. Адашаётган бўлишим мумкин. Севимли, суюмли бўлмаган жойимда хира пашша бўлиб қолишни истамайман. Ўшанинг учун тинчлик, хотиржамлик, рози-ризочилик билан кетишга қарор қилдим.

Ўтган йили 13 апрелда кўрсатувимнинг охирги сони эфирга узатилди. Рейтинг ёмонмас эди. Ундан кейин карантин бўлди. Йилнинг охирида ҳамкасб укаларим ‘Опа, қайтмайсизми, қилмайсизми’, дейишди. Мен ‘йўқ’, дедим. Онам бир умр мени ўқитувчи қилиш истагида эдилар. Мен эса хоҳламасдим, 2020 йилда педагоглик фаолиятимни бошладим
», — дейди Ферузабону.

«2020 йил кўпчилик учун синовли бўлди, шу жумладан, мен учун ҳам. Онамларни бериб қўйдим. Бу мен учун ҳаётимни қоқ иккига бўлган ҳолат бўлди. Ҳаётим ўша кунгача ва ундан кейинги ҳолатга бўлинди. Шу ҳолат мени шу қадар ўқитиб қўйдики, кўрсатувнинг рейтингги-ю, сенга съёмка куни берилиши ёки берилмаслиги, дастурингнинг эфирга чиқиш-чиқмаслиги нақадар майда нарсалар эканлигини англадим. Мен онамни йўқотиб турган онимда бу нарсалар ҳаёлимнинг бир бурчига ҳам келгани йўқ. Ўзимга келишим жуда қийин бўлди», — дейди бошловчи.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Бошловчи Ферузабону ҳаётини «аввал» ва «кейин»га ажратган мусибат ҳамда Zo‘r TV’дан кетиши сабаби ҳақида гапирди