09:00 / 31.05.2021
2 290

Уйда тартиб ҳукм суришига ёрдам берадиган тавсиялар


Фото: Freepik
Уйни тозалашда нималарга эътибор қаратиш кераклиги ҳақида маълумот бериб ўтамиз.

Мунтазам равишда чангютгич билан тозаланг
Гарвард Т. Чан номидаги соғлиқни сақлаш мактаби тадқиқотига кўра, одам кун давомида 50 микрограмм чанг «ейди». Чанг ҳамма ерда — қўлларда, егуликлар ва идишларда ҳам бўлиши мумкин. Пол, диван ва креслолардаги ўтирганда, турганда ва юрганда ҳавога кўтариладиган чанглар ҳақида-ку гапирмаса ҳам бўлаверади. Биз эса ҳар шу чангли ҳаводан нафас олишимизга тўғри келади. Уйдаги маиший чанглар бир қанча компонентлар: аллерген, чанг зарралари, кимёвий қолдиқлар ҳамда бактериялардан иборат ва буларнинг ҳаммаси организмга кириши мумкин бўлади. Замонавий чангютгич моделлари билан эса 10-15 дақиқада тозалаб олиш мумкин. Танлов борасида фильтрацияси сифатли бўлган вариантларга эътибор қаратинг. НЕРА-фильтр чангларни олиб, ҳавога қайтиб чиқмаслигини таъминлайди. Чангютгич билан нафақат пол, балки бошқа юзаларни ҳам тозалаш тавсия қилинади, бу борада махсус «насадка»лардан фойдалансангиз бўлади.

Юмшоқ мебелларнинг тозаланганлигига алоҳида эътибор қаратинг
Dyson’нинг микробиология лабораториясида ўтказилган тадқиқотларда юмшоқ мебель чанг канасининг яшаши учун яхши муҳит экани аниқланган. Одам тўшак, ўриндиқ ва диванда қанча кўп вақт сарф қилса, атроф-муҳит аллергия ва чанг миқдори шунчалик кўпайиши мумкин бўлади. Айнан шу сабаб ҳам юмшоқ мебель ва тўшакларга алоҳида эътибор қаратиш муҳим саналади. Чангни яхшилаб тортадиган махсус «насадка» ёки чўткали чангютгичдан яхши самара беради.

Ювиниш хонасини яхшилаб тозаланг
Душ қабул қилгандан кейин деворларда ва сиртларда намлик пайдо бўлиб, пол ва юзаларда зарар етказади моғор пайдо бўлиши учун энг яхши шароит яратадиган намлик йиғилади. Ҳаво айланиши учун эшикларни очиқ қолдиринг, дарпардани мунтазам равишда алмаштириш ҳамда моғор пайдо бўлишининг олдини олиш керак. Сув тўпланишига йўл қўйманг, нам юзаларни артиб туринг.

Тўғри тозалайдиган воситаларни танланг
Унутманг, сиз тозалашда фойдаланадиган ҳар қандай восита алал-оқибат организм ичига тушишини унутманг. Масалан, цитрус ифори таратиш учун тозалайдиган воситаларга қўшиладиган лимонен компоненти, уйдаги табиий озон билан реакцияга киришиб, формалдегид ажралиши мумкин. Табиий тозалаш воситаларидан фойдаланиш ҳаводаги учувчи органик бирикмалар миқдорининг камайишига ёрдам беради. Тегишли ташкилотлар томонидан сертификатланган экологик вариантлардан фойдаланинг. Қаттиқроқ дезинфекцияловчи, айниқса аэразол балонларда сақланадиган воситалардан иложи борича фойдаланмаганингиз яхши.

Зарур чораларни кўринг
Бундан ташқари, уйда вақтимиз, одатдаги машғулотларимиз масалан, овқат тайёрлаш билан ҳавони янада кўпроқ ифлослантирамиз. Ошхонадаги ҳидларни ташқарига чиқарадиган ускунанинг тозалигига эътибор қаратинг. Ҳаво тозалайдиган воситалар ҳам уйни тоза сақлашга ҳисса қўшадиган нарсалардан бири саналади. Мазкур воситалар билан юзалар устидаги чанглар ҳам сезиларли даражада камаяди. Ҳар куни, тахминан, 11000 литр ҳаво билан нафас оламиз ва бу кўрсаткичнинг учдан бир қисми уйқу вақтига тўғри келади.

Тозалаш учун эски кийимлардан фойдаланманг
Тозалашда эски футболка, дока, эскирган сочиқ ва бошқа пахта матоларидан фойдаланиш энг кўп тарқалган хатолардан бири саналади. Бундай матолардан тайёрланган латталарда тозалагандан кейин юзаларда толалар қолиши ҳамда секин қуриши мумкин. Шу сабаб ҳам чидамли, чангни ўзига оладиган ва намлик қолдирмайдиган микрофибра матоли латталардан фойдаланинг.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Уйда тартиб ҳукм суришига ёрдам берадиган тавсиялар