АҚШда қатлдан омон қолган маҳкума ҳушига келиб гапирди

1 дақиқа ўқиш903
АҚШда қатлдан омон қолган маҳкума ҳушига келиб гапирди

АҚШнинг Теннесси штатида ўлим жазосига ҳукм қилинган Криста Пайк муваффақиятсиз қатл уринишидан сўнг ҳушига келди ва гапира бошлади. Бу ҳақда унинг адвокатлари маълум қилди.

50 ёшли Пайк 30 сентябрь куни ўлим инъекцияси орқали қатл этилиши керак эди. Унга икки доза дори юборилганига қарамай, қатл амалга ошмаган ва маҳкума шифохонага олиб кетилган.

Ҳозирда Пайк шифохонада тиббий ёрдам олмоқда. Адвокатларининг сўнгги маълумотига кўра, у ҳушида, гаплаша олади, бироқ унинг тўлиқ тикланиши қанча вақт олиши ҳозирча номаълум.

Мазкур ҳолат АҚШда ўлим жазосини ижро этиш амалиёти билан боғлиқ жиддий саволларни юзага келтирди. Мутахассислар Пайкнинг ҳолатини ўлим инъекцияси берилганидан кейин маҳкуманинг омон қолиши нуқтаи назаридан мисли кўрилмаган ҳолат сифатида баҳоламоқда.

Воқеадан сўнг Теннесси губернатори Билл Ли штатда 2026 йил охиригача режалаштирилган бошқа қатлларни тўхтатди ва ҳодисани мустақил ўрганиш бўйича текширув тайинлади. Шунингдек, Теннесси қамоқхоналари департаменти раҳбари Фрэнк Страда истеъфога чиқишини маълум қилди.

Криста Пайк 1995 йилда 19 ёшли ҳамкурсини ўлдиришда айбдор деб топилган ва ўлим жазосига ҳукм қилинган. Унинг ҳукмини қайта кўриб чиқиш бўйича адвокатлари томонидан кўп йиллар давомида турли апелляциялар берилган.

Айни пайтда Пайкнинг кейинчалик яна қатл этилиши ёки йўқлиги масаласи очиқ қолмоқда. Унинг адвокатлари эса ҳодиса юзасидан далилларни сақлаб қолиш ва ишни қайта кўриб чиқишни талаб қилмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?