4 223
Экспертлар ортиқча ишлаш инсон соғлиғига қандай таъсир кўрсатиши ҳақида маълумот берди
Фото: Pixabay
Иш ва шахсий ҳаёт, жумладан, дам олиш ўртасида мувозанат бўлиши керак. Австралиялик олимларнинг аниқлашича, ишдан ташқари вақтида иш билан шуғулланиш инсультга олиб келиши мумкин, деб хабар беради «Korrespondent.net».
Меҳнат сменаси тугаганидан сўнг, бир нечта хатларга оддий жавоб ёзиш ҳам инсоннинг руҳий ва жисмоний соғлиғига салбий таъсир кўрсатади.
Ишдан ташқари вақтда профессионал мажбуриятларни бажариш қуйидаги касалликларни юзага келтиради:
- иш стресси;
- иш ва ҳаёт ўртасида мувозанатнинг бузилиши;
- уйқу ва соғлиқнинг бузилиши.
Бундан ташқари, бу каби ҳолатларда турли инфекцияларнинг ривожланиши, қон босимининг ортиши хавфи ошади ва депрессия юзага келади.
ЖССТ ва Халқаро меҳнат ташкилоти узоқ вақт ишлаш юрак касалликлари ва инсульт хавфини оширишга хизмат қилишини исботлаган.
«40 та университетнинг ишдан ташқари вақтда интернет орқали ҳамкасблари билан алоқада бўлган 2200 нафар ходимида юқори стресс даражаси аниқланган. Хусусан, респондентларнинг фоизини раҳбарлари бўлиб, улар иш билан боғлиқ матнлар, қўнғироқлар ва электрон почталарга ишдан кейин жавоб беришларини кутишган. 55 фоизи эса кечалари ҳамкасбларига хабар жўнатган. 30 фоизи дам олиш кунлари ҳамкасбларига ёзиб, шу куннинг ўзида жавоб кутган», — дея қўшимча қилади олимлар.
Шу орқали одамларда руҳий бузилиш ва ҳиссий чарчоқ юзага келган. Бундан ташқари, улар бош ва елкасидаги оғриқлардан шикоят қилган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Чарлз III нинг тож кийиши британияликларга 90 млн долларга тушгани маълум бўлди
Россия Буюк Британия дипломатига қарши кескин чора қўллади
Қирғизистонда электрон сигареталар тақиқланмоқда
Украина элчиси: “Россия армияси Одесса ва Николаевни босиб олишига Туркия тўсқинлик қилган”
Буюк ишлар 50 ёшдан кейин...