19:16 / 17.07.2021
2 418

Сочларингиз тўкиляптими? Муаммони ҳал қилишнинг 10 усули


Фото: Getty Images
Соч тўкилиши турли хил сабабларга эга бўлиши мумкин — микроэлементлар етишмаслигидан тортиб ирсий мойиллик ёки жуда жиддий касалликларгача. Бу муаммони ҳал қилиш учун оқибатни эмас, балки сабабни йўқ қилиш муҳимдир.

  1. Дастлаб соч тўкилиши касалликми ёки йўқми аниқлаб олиш керак. Кунига юз толагача соч йўқотилиши одатий ҳол ҳисобланади. Оддий синов ўтказинг: тўкилган сочларнинг илдизи бор-йўқлигига эътибор беринг? Илдиз йўқми? Демак, бу одатий соч тўкилиши ва ташвишланишга ҳожат йўқ.
  2. Илдизи билан тўкиляптими? Яна бир тест ўтказинг. Икки-уч кун давомида сочларингизни ювманг, сўнгра уларни бошингизнинг тепасига йиғинг. Қўлингизда бештадан ортиқ соч қолдими? Дарҳол трихологга мурожаат қилиш лозим.
  3. Оилавий альбомингизни кўриб чиқинг. Агар аждодларингиз тақир бош билан сарғайган фотосуратлардан қараб турган бўлса, эҳтимол сизда андрогенетик алопесия бор бўлиши мумкин. Бу касаллик эмас, балки ачинарли ҳолатдир, унинг ривожланиши кечикиши, намоён бўлиши камайиши мумкин, аммо уни бутунлай йўқ қилиб бўлмайди. Бундай ҳолда трихолог билан маслаҳатлашинг.
  4. Яқинларингиздан ухлаганингизда сизни кузатишларини сўранг. Жуда камдан кам ҳолларда тушида сочларни юлиш орқали намоён бўладиган невроз касаллиги ҳам мавжуд.
  5. Иложи бўлса, бир-икки ҳафта дам олинг. Етарли даражада ухланг, тўғри овқатланинг, асабийлашманг. Шундан сўнг сочлар ҳолатини кузатинг. Агар улар камроқ тўкилса, муаммо билан курашиш учун турмуш тарзингизни ўзгартиришингиз кифоя.
  6. Сиқиб турадиган бош кийимлардан сақланинг – бундай нарсалар соч фолликулаларини қон билан таъминланишини бузади, лекин 20 даража совуқда бош кийимсиз юрманг.
  7. Фен, ингичка тиши металл ва пластмасса тароқлардан камроқ фойдаланинг, ёғоч тароқ ва массаж чўткаларни ишлатинг. Нам сочларни қуритиб, кейин таранг.
  8. Анализ топширинг. Эндокринолог билан маслаҳатлашиш ва гормонлар, шакар, реоэнсефалография ва бошқалар учун тестлардан ўтинг. Бундан ташқари, сочлардаги кимёвий элементлар таркибини ўрганадиган мутахассисларга мурожаат қилинг. Текширувлар асосида сочларни мустаҳкамлашга ёрдам берадиган препаратларни танлашингиз мумкин бўлади.
  9. Диетолог билан маслаҳатлашинг. Рационни нормаллаштириш учун организмнинг озуқавий моддаларга бўлган эҳтиёжини ва уларнинг ҳақиқий таъминланишини компьютер орқали таҳлил қилган маъқул.
  10. Баъзи ҳолларда соч тўкилиши жиддий касаллик аломати бўлиши мумкин (улар орасида қандли диабет, анемия, аёлларда гормонал мувозанат бузилиши, асаб тизимининг чарчаши). Ушбу касалликлар сизда бор ёки йўқлигини билиш учун шифокорга мурожаат қилинг.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Сочларингиз тўкиляптими? Муаммони ҳал қилишнинг 10 усули