08:00 / 29.07.2021
2 573

Умрни узайтирувчи 7 қадам


Фото: «Recipesforhealth.ru»
Ҳаётдаги қийинчиликларга қарамасдан барчамиз узоқ умр кўришни истаймиз. Ва бу тақдиримизда ёзилган бўлса, шубҳасиз, умримиз узун бўлади. Аммо бунинг учун жисмонан ҳаракат қилишимиз ҳам зарур. Чунки иккиламчи касалликлар ёки нотўғри турмуш тарзи оқибатида ҳаётни тарк этишимиз ёки берилган узоқ умрни оғриқлар билан ўтказишимиз мумкин. Қуйида фаровон ҳаётимиз сари 7 қадамни санаб ўтамиз.

1-қадам. Стрессни бошқаринг
Сурункали стресс ва асабий таранглик замонавий одам учун энг жиддий таҳдидлардан биридир. Доимий шовқин, катта шаҳарларнинг ифлосланиши, нотўғри овқатланиш, шахсий ва жамоат ташвишлари — буларнинг барчаси ҳаётни ҳам, соғлиғингизни ҳам ёмонлаштиради.

2-қадам. Дўстлар орттиринг ва мулоқот қилинг
Тадқиқотлар таҳлили шуни кўрсатадики, оила ва дўстларга эга инсонлар ёлғизларга нисбатан узоқроқ умр кўрар эканлар.

3-қадам. Фаол бўлинг
Инсон ҳаракатланиш учун яратилади. Спорт билан шуғулланинг.

4-қадам. Текширувдан ўтинг
Мунтазам равишда шифокор кўригидан ўтинг. Соғлиғингиздаги ҳар қандай ўзгаришга беэътибор бўлманг.

5-қадам. Очлик
Вақти-вақти билан рўза тутинг. Вақтинча овқатланишдан бош тортиш умрни узайтиради ва яллиғланиш белгиларини камайтиради (қаришнинг аниқ белгиси). Овқат ҳазм қилиш тизимингизга дам бериш қонда глюкоза миқдорини барқарорлаштириш, инсулинга ҳужайралар сезгирлигини яхшилаш ва умумий калория истеъмолини камайтиришга ёрдам беради.

6-қадам. Мия машқини бажаринг
Чет тилларни ўрганиш, саёҳат қилиш ва янги маълумотларни қидириш, касбни такомиллаштириш, китобларни ўқиш ва мантиқий бошқотирмалар — буларнинг барчаси мияни яхши ҳолатда сақлашга ва юз ёшда ҳам хотира билан боғлиқ муаммолар юзага келмаслигига ёрдам беради.

7-қадам. Олдингизга катта мақсадлар қўйинг ва улар томон интилинг.
Ҳар қандай муаммонинг ечими бу унинг олдини олишдир. Касалликлар ривожланмаслигига ҳаракат қилинг.

Эъзоза Турғунова

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Умрни узайтирувчи 7 қадам