Фото: «Домашний очаг»
Британиялик хонанда Адель ажрашганидан кейин 40 килодан кўпроқ вазн ташлашга муваффақ бўлган. Қандай қилиб мазкур натижага эришганини яшириб ўтирмаган қўшиқчи бунда унга сиртфуд-парҳез ёрдам берганини таъкидлаган. Бир вақтлар Гвинет Пелтроу ва шаҳзода Гарри ҳам айнан мазкур парҳез орқали озган эди.
Бу қандай парҳез?
Бу парҳез ҳақида илк бор британиялик Эйдан Гоггинс ва Голин Matteннинг «The SirtFood Diet» китобида маълумот берилган. Олимлар уларнинг овқатланишга оид режалари асосида ҳафта давомида 3 килогача вазн ташлаш мумкинлигини маълум қилган. Парҳезнинг моҳияти организмдаги сиртуинларни фаоллаштирадиган муайян маҳсулотларни истеъмол қилишдан иборат. Сиртуин бу — ҳужайраларни яллиғланиш жараёнларидан ҳимоя қиладиган оқсил ҳисобланади. Қолаверса, сиртуин метаболизмни жадаллаштириб, қариш жараёнини секинлаштиради. Гоггинснинг айтишича, бундай вақтда мушаклар массаси камаймайди, фақатгина ёғ эрийди.
Нима ейиш мумкин?
Рўйхатни қизил вино ва шоколаддан бошлаймиз. Сиртуинлар бизга одатий бўлган гўшт ва тухумдаги оддий оқсил эмас. Уларнинг ишга тушиши учун полифенолли, яъни антиоксидантларга бой маҳсулотлар керак бўлади.
Бу рўйхатдан қуйидаги маҳсулотлар ўрин олади:
- кўк чой;
- таркибида какао 85 фоиздан кам бўлмаган шоколад;
- олмалар;
- цитруслар;
- петрушка;
- черника;
- гречка;
- ёнғоқ;
- тунец;
- тофу;
- зарчава;
- кейл карами;
- қизил пиёз;
- қизил вино.
Парҳезнинг асосий босқичлари
Бир қарашда ҳаммаси оддийдек: гречка ейишнинг ўзи кифоядек туйилади. Аммо ҳаммаси бошқачароқ. Сиртфуд-парҳез икки босқичдан иборат бўлади. Дастлабки уч кун давомида уч хил яшил шарбат ёрдамида суткалик калория меъёрини 1000 калорияга тушириш керак. Кейинги тўрт кун давомида эса калорияни 1500 калорияга кўпайтириш керак, шарбат ичиш эса кунига икки стакангача қисқартирилади. Тез деб аталувчи ушбу босқич ёрдамида ҳафта давомида 3 килогача вазн ташланади.
Иккинчи босқич биринчисидан ёқимлироқ бўлади. Унга кўра, рўйхатдаги исталган маҳсулотни ейиш, ҳатто қизил вино ичиш мумкин (табиийки, меъёрга амал қилиш керак). Вақт чеклови бўлмаган ушбу босқич хоҳишга қараб исталганча давом этиши, ҳатто турмуш тарзига ҳам айланиши мумкин.
Парҳезнинг афзаллик ва камчиликлари
Ушбу методикани ишлаб чиққан мутахассислар сиртфуд-парҳез озишга эмас, организмни умумий соғломлаштиришга қаратилганини таъкидлайди. Уларнинг айтишича, озиш —аъзоларнинг тўғри ишлаши ва метаболизмнинг жадаллашишига нисбатан организмнинг табиий реакцияси ҳисобланади.
Парҳезнинг қанчалик самарали эканига шубҳа қилишга ҳожат йўқ. Адель бунга яққол мисол бўла олади. Парҳез 2016 йилга келибгина тилга тушган, бу эса аниқ камчиликларини аниқлаш учун кам муддат ҳисобланади. Шунга қарамай, мазкур парҳез тури Буюк Британиядаги Миллий соғлиқни сақлаш хизмати мутахассисларининг тавсиялари — EatWell Guide’дан ўрин олмаганини инобатга олган яхши. Айни вақтда унинг устида тадқиқот ва экспериментлар олиб борилмоқда. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Японияда одамларни ювинтирадиган кир машинаси ихтиро қилинди
Қирғизистонда электрон сигареталар тақиқланмоқда
Брюс Лининг сирли ўлими тафсилотлари аниқланди
Чарлз III нинг тож кийиши британияликларга 90 млн долларга тушгани маълум бўлди
Украина мудофаа вазири қурол-яроғ сўраб Жанубий Кореяга бормоқчи