Олимлар ўз юлдузига тескари йўналишда айланадиган сайёрани топди

1 дақиқа ўқиш751
Олимлар ўз юлдузига тескари йўналишда айланадиган сайёрани топди
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Астрономлар ГЖ 3090 б номли, ўз юлдузининг айланиш йўналишига тескари ҳаракатланувчи Нептун катталигидаги экзосайёрани аниқлади.
  • Бу кашфиёт сайёра тизимларининг шаклланиши ҳақидаги тасаввурларни қайта кўриб чиқишга сабаб бўлиши мумкин, чунки бундай ретроград орбитага эга сайёралар кичик ва нисбатан совуқ юлдузлар атрофида аввал кузатилмаган.

Астрономлар ўз юлдузининг айланиш йўналишига қарама-қарши ҳаракатланадиган, Нептун катталигидаги ноодатий экзосайёрани аниқлади. GJ 3090 b деб номланган ушбу объектнинг кашфиёти сайёра тизимларининг қандай шаклланиши ҳақидаги тасаввурларни қайта кўриб чиқишга сабаб бўлиши мумкин.

Халқаро тадқиқотчилар гуруҳи сайёрани юқори аниқликдаги спектрограф ёрдамида аниқлаган. Кузатувлар GJ 3090 b ретроград орбитага эга эканини кўрсатган. Унинг орбитал ўқи тахминан 136 даражага қиялашган. Шу сабабли сайёра ўз юлдузининг айланишига тескари йўналишда ҳаракатланади.

Бундай ҳолат кичик ва нисбатан совуқ юлдузлар атрофида аввал кузатилмаган ҳодисалардан бири ҳисобланади. Одатда сайёралар ўз юлдузини ҳосил қилган газ ва чанг дискидан пайдо бўлади. Шу сабабли улар аксарият ҳолларда юлдузнинг айланиш йўналишига мос равишда ҳаракатланади.

Олимлар GJ 3090 b нега бундай ноодатий орбитага эга бўлиб қолганини аниқлаш учун тизимни батафсил ўрганган. Тадқиқотчилар дастлаб сайёранинг ҳаракат йўналишини ўзгартирган бошқа йирик осмон жисми бўлиши мумкинлигини тахмин қилган. Бироқ кузатувлар давомида бундай объект аниқланмаган.

Шундан сўнг олимлар яна бир эҳтимолни илгари сурган. Уларнинг фикрича, сайёра тизими шаклланаётган дастлабки даврда ташқи фазодан бошқа газ ва чанг диски тортиб олинган бўлиши мумкин. Кейинчалик ушбу дискдаги моддалар сайёранинг орбитасига таъсир кўрсатиб, унинг ҳаракат йўналишини ўзгартирган бўлиши эҳтимолдан холи эмас.

Тадқиқотчилар GJ 3090 b тизимини кузатишда давом этишни режалаштирмоқда. Улар бундай ретроград орбиталар қизил миттилар атрофида қанчалик кенг тарқалганини ҳамда ташқи муҳит ёш сайёра тизимларининг шаклланишига қандай таъсир кўрсатишини аниқлашга умид қилмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?