Фото: Pinterest
Ярим тунда оёқлардаги оғриқ туфайли уйғонадиган кишилар кўпчиликни ташкил этади: катталарнинг қарийб 60 фоизи бундай муаммоларга дуч келади. Қизиғи шундаки, шу пайтгача шифокорлар нима сабабдан мускуллар таранглашиши ва оғриқ келтириб чиқиши борасидаги саволга аниқ жавоб бера олмаяпти. Аммо бир нечта сабаблар маълум ва кўп ҳолларда вазиятни енгиллаштириш мумкин.
Ортиқча зўриқиш
Мушакларни мунтазам ишлатиш яхши натижа беради. Лекин ортиқча зўриқтириш замонавий турмуш тарзига мос келмайди, шунинг учун ҳам тунда оғриқлар юзага келади.
Ноқулай ҳолатда ухлаш
Масалан, қорин ва юзни ерга бериб ётишда мушаклар ноқулай ҳолатда бўлади, ҳатто енгил ҳаракат ҳам қийинчилик туғдиради. Шунинг учун ён томонга қараб ухлаш яхшироқдир.
Мавсум алмашиши
Қизиғи шундаки, оёқлар қишга қараганда ёзда тез-тез оғрийди. Сабаби ёз фаслида асаб тугунлари фаоллашади ва D витамини миқдори ошади.
Сувсизланиш
Ёзда кечаси мушакларнинг спазмига олиб келиши мумкин бўлган яна бир сабаб сувсизланишдир. Чунки организм терлаб, кўпроқ сув йўқотади.
Жуда фаол машғулотлар
Оғир машқлар ҳам оёқ оғриғи билан боғлиқ. Мушаклар ҳаддан ташқари чарчайди ва зўриқади. Кўпинча профессионал спортчилар бундан азият чекади.
Микроэлементларнинг етишмаслиги
Мушаклар оғриғида кальций, магний ва калий етишмаслиги катта роль ўйнайди. Бу элементлар сув-туз мувозанатини сақлайди ва тананинг яхши ишлашига ёрдам беради.
Дори-дармонларни қабул қилиш
Баъзи диуретик ва анемияга қарши дорилар мушакларнинг спазмига олиб келиши мумкин.
Ҳомиладорлик
Ҳомиладорлик аёлнинг қон айланиши ва асаб тизимига таъсир қилади ва оёқларида оғриқни келтириб чиқаради.
Касалликлар
Қандли диабет, тушкунлик ва умуртқа касалликлари бошқа аломатлар қаторида оёқ оғриғига сабаб бўлади. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Чарлз III нинг тож кийиши британияликларга 90 млн долларга тушгани маълум бўлди
Россия Буюк Британия дипломатига қарши кескин чора қўллади
Қирғизистонда электрон сигареталар тақиқланмоқда
Украина элчиси: “Россия армияси Одесса ва Николаевни босиб олишига Туркия тўсқинлик қилган”
Буюк ишлар 50 ёшдан кейин...