09:00 / 10.09.2021
1 813

Гўзаллик учун фойдаланса бўладиган табиий маҳсулотлар

Гўзаллик учун фойдаланса бўладиган табиий маҳсулотлар
Юзга ниқоб ва пилинг қилиши зарурияти пайдо бўлсаю уйда бу каби воситаларни топиш имкони мавжуд бўлмаганда қайси маҳсулотлар улардан кам бўлмаган самара бериши ҳақида маълумот бериб ўтамиз.

Авокадо
Авокадо нафақат қоринни тўқ тутиши, балки катта миқдордаги витаминларнинг кони экани билан ҳам ўзига хосдир. Унда ёғ кислоталари, А, B, E ва C гуруҳи витаминлари, шунингдек, антиоксидантлар, oмега-6 ва бошқа кўплаб микроэлементлар мужассам бўлади. Ёшартирувчи, битказувчи ҳамда намлантириш хусусиятига эга бўлган авокадодан юзга ниқоб қилса ҳам бўлади. Уни асал ва банан билан аралаштириб, юзга суртиш ва бироз вақтдан кейин илиқ сув билан ювиб ташлашингиз мумкин. Натижа сизни узоқ куттирмайди.

Кокос ёғи
Кокос ёғи косметикада фойдаланиш мумкин бўлган энг яхши маҳсулотлардан бири саналади. Тери ва сочни аъло даражада намлантиргани сабаб ҳам ундан ишлаб чиқаришда самарали фойдаланилади. Уни терининг исталган қисмига иккиланмасдан суртиш мумкин, аммо сочлар билан эҳтиёткор бўлган яхши. Унинг консистецияси туфайли соч ёғланиши ва кирга ўхшаб қолиши мумкин.

Алой
Алой нафақат тери ва соч, балки бутун организм учун ҳам фойдали. У тери рангини яхшилайди, намлантиради ва таранг кўрсатади, яллиғланишларни бартараф қилади ва ҳатто ультрабинафша нурларидан ҳам ҳимоя қилади. Ундан косметик мақсадда фойдаланиш жуда ҳам осон: тоза терини ўсимлик барги билан артиш ва 20 дақиқага қолдиринг сув билан ювиб ташлаш кифоя.

Лимон
Косметикада лимон пораларни тозалаш, ёғ ва ялтирашларни бартараф қилиб, чандиқларни битириш мақсадида фойдаланилади. Қолаверса, унинг ёрдамида тери рангини тиниқлаштириб, соғломлаштиришга эришиш мумкин. Бунинг учун лимон бўлаги билан юзни артиб, 20 дақиқадан кейин ювиб ташлаш кифоя.

Бодринг
Бодрингдан фақат истеъмол мақсадида фойдаланиш мумкин деб ўйлаганлар янглишади. Уни билан терини тетиклаштиришдан ташқари, ёрдамида уй шароитида пилинг қилса ҳам бўлади. Бунинг учун майдаланган сули ёрмасига бодринг қўшинг. Юзга суртгандан кейин бироз муддат ўтиб ювиб ташласангиз бўлгани.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Гўзаллик учун фойдаланса бўладиган табиий маҳсулотлар