Фотиҳ Жалолов Муқимий театрига директор этиб тайинланди

Фотиҳ Жалолов Муқимий театрига директор этиб тайинланди

Бугун Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат академик мусиқали театри жамоасига янги директор — Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист Фотиҳ Жалолов таништирилди. Бу ҳақда Маданият вазирлиги хабар берди.

Қайд этилишича, Маданият вазирининг тегишли буйруғига асосан Фотиҳ Жалолов Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат академик мусиқали театри директори лавозимига тайинланган.

Фотиҳ Жалолов актёр сифатида “Сардор”, “Дилхирож”, “Оқ бино оқшомлари”, “Бомба”, “Марғиёна”, “Қабрдан қайтган умр”, “Аёллар салтанати”, “Осмондаги болалар 2”, “Бахт учун миллион” каби фильмларда рол ижро этган.

Шунингдек, у “Катта ойи”, “Хотира рашки” ва “Муқимий” фильмларига режиссёрлик қилган.

Harbiy formadagi o‘rta yoshli kishi xonada o‘tiribdi.

Фотиҳ Жалолов мазкур тайинловга қадар Маданият вазирлиги ҳузуридаги Халқаро фестиваллар дирекцияси директори лавозимида фаолият юритган.

Фотиҳ Жалолов 1963 йилда туғилган. 1984 йилда А. Островский номидаги Тошкент театр-рассомлик институтининг актёрлик факультетини тамомлаган. Меҳнат фаолиятини 1986 йилда мазкур институтнинг “Қўғирчоқ актёри маҳорати” кафедрасида ўқитувчи сифатида бошлаган.

У турли йилларда Ўзбекистон Маданият ва спорт ишлари вазирининг биринчи ўринбосари, “Ўзбеккино” тизими ҳамда “Ўзбекфильм” акциядорлик жамиятида раҳбарлик лавозимларида фаолият олиб борган.

Kostyum va galstuk taqqan kishi jiddiy nigoh bilan qarab turibdi.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар