Фото: Harper’s Bazaar
Кўзларнинг саломатлиги нафақат соғлом турмуш тарзига амал қилиш, балки рациондан қандай маҳсулотлар ўрин олганига ҳам боғлиқ бўлади.
Лосось
Омега-3 ёғ кислотасига бисёр бўлган ушбу балиқ маҳсулоти фойдали экани билан ўзига хосдир. Кўз билан боғлиқ муаммоларнинг олдини олиш учун ушбу маҳсулотни рационга киритиш тавсия қилинади. Уни салатга қўшиш, димлаш ёки грил қилиб пишириш хоҳишингизга ҳавола.
Батат (ширин картошка)
Оловранг мева ва сабзавотлар кўзнинг қоронғида кўришга мослашишини яхшилайдиган бета-каротинга бой саналади. Ширин картошкада, шунингдек, C витамини кунлик меъёрининг ярим қисми ҳамда E витамини мужассам бўлади.
Тухум
Тухумнинг сариғида кўз учун фойдали бўлган лютеин, рух моддаси, зеаксантин ва А витамини бисёр. Сўнгги икки элемент кўзларни зарарланишдан ҳимоя қилади, лютеин эса катаракта ва бошқа кўз касалликларининг келиб чиқиш хавфини камайтиради.
Бодом
Бодом соғлом ҳужайраларни барқарор бўлмаган молекулалардан ҳимоя қилувчи E витаминини ўз ичига олади. Ушбу маҳсулотни етарли миқдорда тановул қилиш ёш билан боғлиқ дегенерация, шунингдек, катарактанинг ҳам олдини олади. Уни рационга қўшиш ҳамда тамадди вақти истеъмол қилиш мумкин.
Сут маҳсулотлари
Йогурт, сут, кефир сингари маҳсулотларни таъбга қараб танлаш мумкин. Улардаги А витамини кўзнинг мугуз пардасини ҳимоя қилади, рух моддаси эса катарактанинг олдини олади.
Сабзи
Сабзи ҳам бета-каротиннинг кони ҳисобланади. Уни хомича истеъмол қилиш ёки шўрва ва салатларга қўшиб, пишириб ейиш ҳам мумкин. Ушбу сабзавот ва долчин қўшиб тайёрланадиган пирог, айниқса, куз фаслида долзарб бўлади. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Абдусалом Азизовнинг Хавфсизлик кенгашига ўтказилгани тасдиқланмади
Нетаняҳуни қамаш буюрилди. Бу Исроилга қурол етказилишига тўсиқ бўла оладими?
Ўзбекистонда 1 декабрдан уй-жойни таъмирлаш учун кредитга аризалар қабул қилинади
Россия армиясининг «Жануб» қўшинлар гуруҳи қўмондони лавозимидан четлатилди
Исроилнинг Иорданиядаги элчихонаси ёнида отишма юз берди