Севинч Исмоилова 8 йил сир тутган ҳаётидаги энг аянчли воқеасини очиқ сўзлаб берди

Хонанда Севинч Исмоилова мухлисларидан узоқ вақт яшириб келган ҳаётидаги энг оғир воқеалардан бири ҳақида гапирди. У кўпчилик доим сўрайдиган танасидаги чандиқлар тарихи ортида қандай воқеа борлигини 8 йилдан сўнг очиб берди.
Ҳаммаси 2018 йилда бошланган
Севинч Исмоилова ижодини эндигина бошлаган ва вилоятлардаги тўйларда хизмат қилаётган пайтда йўл-транспорт ҳодисасига учраган.
Хонанданинг айтишича, Бухоро вилояти Газли туманида тўй хизматидан қайтаётган автомобилда йўловчилар ухлаб қолган. Машина катта тезликда йўлдан чиқиб кетган ва жиддий авария содир бўлган.
"Бу воқеани сизларга айтиб беришим учун 8 йил вақт керак бўлди", — дея ҳикоясини бошлади хонанда. Севинчнинг сўзларига кўра, у ҳодисадан сўнг бир муддат комада бўлган ва 15 кундан кейин онасининг йиғи овозидан ўзига келган.
У авария оқибатида турли жароҳатлар олгани ва узоқ давом этган даволаниш жараёнини бошдан кечирганини айтди. Айниқса, чап қўлидаги жароҳат жиддий бўлган.
Шифокорлар узоқ давом этган мураккаб жарроҳлик амалиёти орқали унинг қўлини сақлаб қолишга муваффақ бўлган.
Хонанда авариядан олти ой ўтиб яна тўй хизматларига чиқишни бошлаган. Бироқ унинг айтишича, илк кунларданоқ авариянинг узоқ давом этган асоратлари сезила бошлаган.
Севинч Исмоилова бу воқеани йиллар давомида ўзида сақлаб келган. Энди эса мухлисларига чандиқлари тарихи ва ҳаётидаги энг оғир даврлардан бири ҳақида очиқ сўзлаб берди.































Изоҳлар 0
…