«Шифокорлар тузалмайсан, дейишганди» - «Тоҳир ва Зуҳра» фильми юлдузи Паризода

1 дақиқа ўқиш5.2K
«Шифокорлар тузалмайсан, дейишганди» - «Тоҳир ва Зуҳра» фильми юлдузи Паризода
«Тоҳир ва Зуҳра» фильмининг янги талқинидаги Зуҳра образи орқали танилган актриса Паризода Бўрихўжаева «Севимли» телеканалининг «Ўзим» лойиҳасида бир неча йил аввал оғир касалликка чалингани, шифокорларнинг қўрқинчли ташхисига қарамай соғайиб кетгани ҳақида гапирди.

- "Қийинчиликлар ҳаммада бўлади. Тахминан 25 ёшларимда, шу турмушга чиққанимдан бир неча йилдан сўнг соғлиғим билан муаммолар бўлган. Бу синов ҳаётимни жуда қаттиқ ўзгартирган. Ўша вақтда докторлар «Йўқ сиз тузалиб кетмайсиз, бу нарса тузалмайдиган касал», дейишганди. Бу муаммо нафақат мен учун, балки тепадан бутун оилам учун берилган. Касаллик туфайли ким қанақалигини, менга қанақа муносабатдалигини билдим. Ўша пайтда турмуш ўртоғим ва яқинларим мени қандай эъзозлашини кўрдим.

Отамнинг бир гаплари бор: «Синов ҳам одамнинг кучига қараб берилади». Кучли одамга кучли синов берилади. Заифроқ инсонга енгилроғи берилади. Мен табиатан қўрқоқ одамман, баландлик ва тезликдан қўрқаман. Лекин ўша пайтда ичимдан «ҳали тузалиб кетаман, ҳаммаси яхши бўлади», деган катта куч топганман. Синовдан турмуш ўртоғим билан бирга ўтганмиз. У кунларни эсласам, кўзимга ёш келади. Шу ўринда фурсатдан фойдаланиб, яқинларимга миннатдорчилик билдирмоқчиман", - дейди Паризода Бўрихўжаева.
«Шифокорлар тузалмайсан, дейишганди» - «Тоҳир ва Зуҳра» фильми юлдузи Паризода
Фото: Instagram / @parizod_burikhodjaeva
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?