Фото: «Zsoborkem.cerkov.ru»
Россиялик фитотерапевт ва биология фанлари номзоди Михаил Лушик асални умрни узайтирувчи маҳсулот деб атади ва унинг шифобахш хусусиятлари ҳақида сўзлаб берди. Бу ҳақда «Вечерняя Москва» хабар бермоқда.
Мутахассиснинг сўзларига кўра, асалнинг шифобахш хусусиятлари кўп жиҳатдан унинг қандай ингредиентлардан тайёрланганига боғлиқ. Мисол учун, жўка асали шамоллашдан тезроқ тузалишга ёрдам беради. Aкация асали эса паст гликемия индексига эга. Шу боис уни диабетга чалинганлар ҳам бемалол ейиши мумкин.
Ҳар хил ингредиентларнинг организмга таъсири турлича бўлишига қарамай, шифокор асалнинг одамлар учун фойдали эканлигини таъкидлайди. Маҳсулот жигар, юрак ва асаб тизимига ижобий таъсир кўрсатади. Шунингдек, у қон томирларида атеросклероз ривожланишига тўсқинлик қилувчи антиоксидантларга бой.
«Aсалдан ташқари, асалари уяси ҳам организмга ижобий таъсир кўрсатиши исботланган. Мумкатаклар ошқозон бузилишини даволашда қўлланилади. Бундан ташқари, асаларилар ишлаб чиқарувчи барча маҳсулотлар умрни сезиларли даражада узайтиради», — деди Михаил. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди