22:34 / 07.10.2021
3 970

Жигар саломатлигини асрашда ёрдам берадиган маҳсулотлар

Жигар саломатлигини асрашда ёрдам берадиган маҳсулотлар
Фото: Google Images
Инсон танаси яхши тартибга солинган заводга ўхшайди, унда ҳар бир аъзонинг функцияси ҳаёт учун жуда муҳимдир. Ҳар куни тана ўз вазифаларини мунтазам бажаради, шу билан бирга ўзини атроф-муҳитнинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилади. Танада ҳам детоксикация тизими мавжуд — жигар. Аммо у доимий равишда катта миқдордаги токсинлар билан кураша олмайди, спиртли ичимликларни эса гапирмаса ҳам бўлади. Шунинг учун қуйида берилган маҳсулотларни кундалик рационга киритиш қатъий тавсия этилади, улар жигарни мустаҳкамлайди ва даволайди.

Лавлаги

Рўйхатдаги таомларнинг деярли барчаси унчалик мазали эмас. Шунинг учун ҳар сафар харид қилиш чоғида унутмасдан лавлаги сотиб олиш зарур. Ушбу фойдали сабзавот мўъжизавий тарзда жигар ҳужайраларини янгилаши мумкин.

Саримсоқ

Бир оз ноқулайлик туғдирса-да, саримсоқни доимий равишда истеъмол қилиш керак. Бу деярли жигарни тозалашнинг энг яхши табиий воситасидир: антиоксидантлар ва минераллар билан бирга, селен ва аргинин эса жигарга қон томирларини тозалашга ёрдам беради.

Олмалар

Фото: «Interesno.cc»
Жигарни доимий спиртли ичимликлар таъсиридан қутқаришнинг энг осон йўли оддийгина олма. Бундан ташқари, уларни мева ҳолича ёки пиширилган ҳолда ейиш мумкин. Олма таркибидаги пектинлар жигардан ортиқча холестеринни олиб ташлайди ва шу орқали бу органнинг ишини осонлаштиради.

Зарчава

Фото: «Interesno.cc»
Зарчава таркибидаги куркума сафро оқишини тезлаштиради ва жигарни фаол тозалайди. Ҳамма нарсага шарқона зиравордан қўшишнинг ҳожати йўқ, гўштли таомларга зарчавани ҳафтасига икки марта қўшиб туриш кифоя.

Зайтун ёғи

Фото: «Interesno.cc»
Қадоқланган зайтун ёғи организм учун жуда фойдали бўлиб, бу маҳсулот таркибида липидлар миқдори юқори. Улар кун давомида қабул қилинган токсинларни фаол ўзлаштиради.

Грейпфрут

Фото: «Interesno.cc»
Ҳар куни тонгни грейпфрутдан бошлашни одатий қоидага айлантириш лозим. Биринчидан, у ажойиб ёғ эритиш хусусиятига эга, бу бир неча килограмм йўқотишга ёрдам беради. Иккинчидан, грейпфрут — жигарга ижобий таъсир кўрсатадиган антиоксидантнинг ажойиб манбайи.

Асал

Фото: «Interesno.cc»
Шакар жигарга ўта салбий таъсир кўрсатади, фақат иродали инсонлар ширинликлардан воз кечишга қодир. Бунинг учун аввал шакардан табиий асалга ўтишга ҳаракат қилиш лозим. Кунига икки марта овқатдан олдин бир чой қошиқ ичиш жигар ҳужайраларини тиклаш учун фойдали.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Жигар саломатлигини асрашда ёрдам берадиган маҳсулотлар