Семизлик замонавий одамларни ўйлантираётган муаммолардан бири десак, муболаға бўлмайди. Бу масала машҳур аёлларни ҳам четлаб ўтмаган. Улар бошқа соҳа вакилларига нисбатан кўпроқ қоматлари ҳақида қайғуради. Қуйида ортиқча вазндан турли усуллар билан халос бўлган шоу-бизнес вакилларининг сўзларига қулоқ тутамиз.
Зуҳра Солиева: «Ошқозонимни кестиришга мажбур бўлдим!»
Фото: Зуҳра Солиеванинг шахсий архивидан
— Ҳаётда у қадар иштаҳали инсон эмасман, бундан ташқари, кунимнинг энг камида ўн соати ҳаракатда ўтади. Айни карантин даври кучайтирилган пайтда уйда чиқмай кунига 7-8 соат жисмоний машғулотлар билан шуғулландим. Энг алам қилгани бир грамм ҳам вазн йўқотмадим. Кейин билсам, бу ҳолатнинг сабаби бошқа экан. Шифокорлар гормонларимда жиддий муаммо борлиги ва бу стресслар натижасида юзага келганини айтишди. Ёшман, ғамни енга оламан деб ўйларканмиз, аммо у организмда ўз захирасини тўплаб бораверар экан. Шифокорлар камида қирқ кило вазн ташлашим кераклигини айтишди. Шу боис ошқозонни кичрайтириш амалиётига розилик бердим. Операциядан сўнг бир ойда 20 килограмм вазн йўқотдим. Аммо бундан кейинги жараён бироз секинлашар экан. Бу терининг таранг тортилиши билан боғлиқ. Насиб қилса, бир йилларда кутилган натижага эришаман.
Муяссар Бердиқулова: «Соғлиғимни тиклаш учун оздим!»
Фото: Муяссар Бердиқулованинг шахсий архивидан.
— Ҳақиқатан ҳам 3-4 йил олдин анча вазн тўплагандим. Бу ўз-ўзидан соғлиққа ҳам жиддий таъсир етар экан. Шу боис соғлиғимни тиклаш учун оздим. Диетага жиддий риоя қиламан, фитнес билан мунтазам шуғулланаман ва табиий гиёҳлар ёрдамида тайёрланган дамламаларни истеъмол қиламан. Бу усулда озиш қисқа муддатда натижа бермайди. Аммо турли дори-дармонларга нисбатан безарар ва хавфсиз ҳисобланади. Кейинги пайтларда юзингизни операция қилдирганмисиз, деб сўрашяпти. Юзимдаги ажинларнинг камайиши ва терининг тортилиши ҳам соғлом озишнинг самарасидир. Шу кунгача 25 кило вазндан қутулдим. Эндиликда шу натижани йўқотмаслик ниятидаман.
Зиёда: «Ҳар куни югуряпман»
Фото: Зиёда Қобилованинг шахсий архивидан
— «Қандай оздингиз?» деган саволни ҳар куни эшитяпман. Оздирувчи дориларни истеъмол қилганим йўқ. Фақатгина ҳар куни югуриш йўлакчасида ками 30 ёки 60 дақиқа шуғулланяпман. Шу билан бирга, суюқлик кўп истеъмол қилиб, калорияга бой таомлардан тийиляпман. Вазн тўплаганим юзимда дарров сезиларди. Натижа у қадар юқори бўлмаса-да, одамларда семирибди, деган таассурот уйғонарди. Рости, қанча вазн йўқотаётганимни ҳисоблаётганим йўқ. Ўзимни енгил ҳис қиляпманми, демак, озяпман.
Камола Орипова: «43 килога оздим, яна 10 кило ташлашим керак»
Фото: Камола Орипованинг шахсий архивидан
— Шу кунгача кўп маротаба парҳез қилганман. Жисмоний машқларни-ку айтмаса ҳам бўлади. Аммо ҳеч қандай натижа бўлмаган. Шундан сўнг 2020 йилнинг 8 февраль санасида ошқозон кестириш операциясидан ўтишга рози бўлдим. Чунки ортиқча вазн туфайли қандли диабет, қон босими ва юрак оғриқлари пайдо бўлаётган эди. Операция 90 килограммдан кам вазндаги инсонларга қўлланилмас экан. Операциядан сўнг бир йил ичида 43 кило вазн йўқотдим. Шукрки, бу амалиёт фарзанд кўришимга ҳам салбий таъсир этгани йўқ. Яна 10 килога озишни режалаштиряпман.
Нилуфар Усмонова: «Фақат парҳез билан натижага эришиш қийин»
Фото: Нилуфар Усмонованинг шахсий архивидан
— Кўпчилик аёллар туғруқдан сўнг семиради. Менда ҳам ҳар бир фарзандимни дунёга келтиргач, вазн тўплаш билан боғлиқ муаммолар бўлган. Парҳез қилишим қийин. Шу боис кўпроқ сув, мева-сабзавотларни истеъмол қилиб, тинимсиз спорт билан шуғулланаман. Чунки парҳезда ёғлар эриши пассив, жисмоний машқлар билан шуғулланганда эса фаол бўлади. Шу боис фақат парҳезнинг ўзи билан кутилган натижага эришиш қийин.
Озода Нурсаидова соғлиғидаги муаммолар туфайли озишга киришган
Фото: Озода Нурсаидованинг шахсий архивидан
Хонанда 2015 йилда соғлиғидаги муаммолар сабаб озишга жиддий қарор қилган. У интервьюлардан бирида шундай деганди:
«Туркияда лапаротомия операциясидан ўтиб қайтдим. Анчадан бери қийнаётган профессионал касаллик (мураккаб қўшиқлар куйланаётганда босим қоринга тушади) бўлган қорин чуррасини операция қилдирдим. Бунда ошқозонимнинг ҳам ярмини кесишга тўғри келган. Бугунги кунда қатъий парҳез туфайли деярли оддий сув билан кун ўтказяпман».
Бугунги хонанда бир неча йил олдинги Озода Нурсаидовадан бутунлай фарқ қилади. Хонанданинг ташқи кўриниши 6 йил ичида катта ўзгаришларга учраган. Озода Нурсаидова ҳозирда соғлом овқатланишга амал қилади ҳамда фитнес билан мунтазам шуғулланади.
Ҳосила Раҳимова: «Кунига икки соат югураман»
Фото: Ҳосила Раҳимованинг шахсий архивидан
— Инсон чирой учун эмас, эркин ҳаракатланиш учун ҳам ортиқча вазндан халос бўлиши керак. Чунки ёғлар инсон саломатлигининг ёмонлашишига сабаб бўлади. Шу боис озишга жиддий қарор қилдим. Соғлом овқатланишга амал қиламан ва кўпроқ жисмоний машқлар билан шуғулланаман. Ҳар куни икки соат вақтимни югуришга сарфлайман. Ёғли, шўр ва ширин егуликларни истеъмол қилмайман. Кунлик рационимни, асосан, сабзавотли салатлар ва мевалар ташкил этади. Шу билан бирга, кўп сув ичаман. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди