08:30 / 29.10.2021
3 353

Асал ва саримсоқ аралашмасининг организм учун фойдали хусусиятлари

Асал ва саримсоқ аралашмасининг организм учун фойдали хусусиятлари
Фото: «Championat.com»
Саримсоқнинг ўрнини босувчи маҳсулот бўлмаса керак. У шамоллаш, гриппга қарши курашиш, иммунитетни ошириш ва мавсумий инфекциялардан ҳимоя қилишда қимматли хусусиятларга эга. Одамлар узоқ вақтдан бери саримсоқни асал билан аралаштириб, унинг соғлиқ учун янада фойдали бўлишида ўзига хос усулни ўйлаб топган. Ушбу доривор аралашма 5-7 кун давомида, айниқса куз-қиш мавсумида ичилади. У витаминга бой бўлиши билан бирга, совуқ об-ҳавога чидамли бўлишга ёрдам беради.

Кўпчилик учун бундай ноодатий аралашма ғалати туйилиши мумкин, лекин аслида саримсоқ бир неча кун асал ичида юмшаб, ўткир ҳид ва таъмини йўқотади. Бундан ташқари, унинг фойдалари деярли икки баробарга ортади.

Асал ва саримсоқ аралашмасининг қандай фойдали жиҳатлари бор?

Юрак учун
Саримсоқни асал билан истеъмол қилиш қондаги холестерин даражасини пасайтиради, қон томирлари деворидаги ёғ бирикмаларини олиб ташлайди. Бу аралашма мияда тромбоз хавфини камайтиради, қон айланишини яхшилайди ва қон томирларини кенгайтиради.

Иммунитет учун
Ҳар куни 2-3 ош қошиқ асални саримсоқ билан истеъмол қилиш организмга вирусли инфекцияларга қарши курашишга ёрдам беради. Агар шамоллаш ёки бурун оқиши, йўтал, грипп ёки томоқ оғриғи кузатилса, бу восита касаллик белгиларидан тезда халос бўлишга ёрдам беради ва иммунитетни мустаҳкамлайди.

Асал билан саримсоқ, айниқса, болалар учун фойдалидир, чунки уларнинг иммунитети тўлиқ шаклланмаган. Шунингдек, бронхиал астма, витамин танқислиги, гипертония, герпес, алсгеймер касаллиги ва деменсия, асаб тизимини тинчлантириш ҳамда стресс даражасини пасайтириш учун асал билан саримсоқдан фойдаланиш тавсия этилади.

Тери ва сочлар учун
Ички организмдан ташқари, асал билан саримсоқ ташқи кўринишга ижобий таъсир кўрсатади. Тери силлиқлашади, унинг тузилиши яхшиланади ва яллиғланишни бартараф этади. Бундан ташқари, маҳсулот сочни қазғоқдан халос бўлишга, уларнинг қалинлашишига ва ҳажм қўшишига ёрдам беради.

Вазн учун
Асал билан саримсоқ танадаги ёғларни олиб ташлашда ва озишда ҳам самаралидир. Асал ички органларнинг тўғри ишлашига ҳисса қўшади ва бу барча тана тизимларига ижобий таъсир кўрсатади.

Мушаклар учун
Спорт билан фаол шуғулланадиганлар учун бундай восита мушакларни тезроқ чиниқишига, тананинг чидамлилигини оширишга ва машғулотларни самаралироқ қилишга ёрдам беради.

Саримсоқ ва асал аралашмасини кимлар истеъмол қилиши мумкин эмас?

Қуйидагилардан бири мавжуд бўлганда, аралашмани истеъмол қилиш тавсия этилмайди:
асал ёки саримсоққа аллергия;
ҳомиладорлик;
эпилепсия;
қандли диабет;
ошқозон яраси;
гастрит;
панкреатит ёки бошқа ошқозон муаммолари;
буйрак касаллиги.

Аралашма қандай тайёрланади?
Аввало, янги ва сифатли маҳсулотларни танлаш муҳимдир. Рецепт эса жуда оддий. Бир стакан асал ва бир бош саримсоқ олинади. Саримсоқ бир нечта бўлак қилиб тўғралади, уни майдалаш жуда муҳим, чунки бутун бошли саримсоқ максимал таъсир кўрсатмайди. Саримсоқ алоҳида идишга, масалан, шиша ёки пластик идишга солинади ва устидан асал қуйилади. Идиш қопқоғи маҳкам ёпилиб, қоронғи жойга бир ҳафтага қўйилади. Аралашмани эрталаб оч қоринга 2-3 чой қошиқдан 5-7 кун давомида ичиш тавсия этилади. Курс 2-3 ҳафта ичида такрорланиши мумкин.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Асал ва саримсоқ аралашмасининг организм учун фойдали хусусиятлари