Фото: Cosmopolitan
Ёмғир ва қор ёғиши кузатилгани сабаб ҳам совуқ мавсумда нафақат устки кийим, балки оёқ кийимларнинг ҳам ҳўл бўлиши кўплаб кузатилади. Шу сабаб ҳам ҳар эҳтимолга қарши иш берадиган усуллар ҳақида маълумотга эга бўлиш муҳимдир. Cosmopolitan нашри бу борада асқатадиган тавсияларни эътиборингизга ҳавола қилади.
Пойабзал тозалашнинг 3 асосий қоидаси
1. Пойабзал ва этикларни батареяга қўйиб қуритиш ҳақида унутинг. Бу кийимнинг ранги ва ўлчами ўзгаришига таъсир қилиши мумкин.
2. Қуритишдан аввал губка билан артинг. Аммо замш матосини қуруқ губка билан артиш кераклигини унутманг.
3. Қуритишнинг тўғри усулни танлаб, парвариш қиладиган восита учун пул тежаманг. Қандай усуллар иш бериши ҳақида эса қуйида маълумот бериб ўтамиз.
Иссиқ пол
Полда иссиқлик кенг тақсимлангани ва иссиқлик даражаси батареядан пастроқ экани сабаб, ушбу усул яхши самара беради. Бунинг учун артилган пойабзални иссиқ пол устида қолдириш кифоя. Иш бериши учун уйингиздаги пол иссиқ бўлиши керак.
Фен ёрдамида
Ушбу усулдан фойдаланишдан аввал, пойабзални боғичларини ечинг ва ичига ҳаво киришини таъминланг. Шундан кейин фен билан қуритинг, аммо чармга зарар етказиши мумкинлиги сабаб ҳарорат иссиқ бўлмаслигига эътибор қаратинг.
Қиздириш мумкин бўлган махсус гиламча
Розеткага уланиши орқали қиздириладиган гиламча, иссиқ полдек самара бериши мумкин.
Қоғоз ёрдамида қуритиш
Букланган газетани пойабзал ичига тиқиб, ортиқча намликдан қутилса бўлади. Ҳўл бўлса, уни олиб ўрнига янги қоғоз солишингиз ҳам мумкин.
Гуруч ёки силикагел
Гуруч, туз ёки ичимлик содаси солинган пайпоқни пойабзал ичига қўйиш ҳам яхши иш беради. Агар маҳсулотлардан фойдалангингиз келмаса, силикагелли шарчалардан фойдаланинг. Пойабзал қутиси ёки сумка ичидаги кичкина қоғоз пакет ичидаги кремний диоксидли доначалар силикагел деб аталади. Нам ва ҳўл, эрталабгача қуриши керак бўлган сумка ва пойабзал ичига гелли пакет солиб қўйиш яхши самара беради.
Пойабзални қуритадиган махсус воситалардан фойдаланинг
Агар доимий равишда пойабзалингизни қуритишга тўғри келса, махсус восита сотиб олиш ҳақида ўйлаб кўринг. Электрли, керамик қопламали ёки замбуруғга қарши самара берадиган турли вариантдагиларни харид қилишингиз мумкин. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”