Ошхонадан топиш мумкин бўлган қуйидаги 5 маҳсулот шамоллаганда ёки томоқ оғриганда дардингизни ҳақиқатан ҳам енгиллаштиради.
Асал
Фото: Legion-Media
Болаликдан ҳаммага таниш бўлган восита ҳақиқатан ҳам шамоллаш аломатларини йўқотишга ёрдам беради. Табиий асал кучли антибактериал таъсирга эга: у иммунитет тизимини мукаммал даражада мустаҳкамлайди ва яллиғланиш жараёнларининг олдини олади. Бундан ташқари, асал антиоксидантлар — фенолик кислоталар ва флавоноидларнинг манбаси ҳисобланади. Улар ҳужайраларни эркин радикалларнинг шикастланишидан ишончли ҳимоя қилади, тери ҳолатини яхшилайди ва қаришнинг олдини олади. Чой ёки қаҳва ичганингизда бир қошиқ асал истеъмол қилинг. Асосийси, асални иссиқ суюқликда эритиб юбормасликдир: юқори ҳарорат таъсирида у фойдали хусусиятларини йўқотади ва қўшимча углеводларга айланади.
Туз
Фото: Legion-Media
Томоқ оғриганда шўр сув билан чайиш яхши ёрдам беради. Туз бактерияларни ўлдирадиган ва яллиғланиш билан фаол курашадиган антисептик ҳисобланади. Бир стакан қайноқ сувга бир чой қошиқ тузни эритиб, сув илигунча кутинг. Эритма билан иложи борича тез-тез чайинг (иложи бўлса кунига 6 мартагача). Натижа узоқ куттирмайди: бир неча кундан кейин аҳволингиз яхшиланганини сезасиз.
Лимон шарбати
Фото: Legion-Media
Яна бир ажойиб антибактериал восита бу — табиий лимон шарбати. У витамин C ва табиий мева кислоталарига бой бўлиб, иммунитет тизимини мустаҳкамлайди ва касаллик қўзғатувчи бактерияларни ўлдиради. Бир стакан илиқ сувга янги сиқилган яримта лимон шарбатини қўшинг ва кунига бир неча марта томоғингизни чайинг.
Ичимлик содаси
Фото: Legion-Media
Томоқни чайқаш учун яна бир шифобахш ингредиент. Таъми ёқимли эмас-у, лекин кўплаб дорилар ушбу воситанинг самарадорлиги олдида ип эшолмайди. Сода ҳам худди туз каби яллиғланиш ва бактериялар билан курашишга ёрдам берадиган кучли табиий антисептикдир. Агарда туз ва содани аралаштириб томоқни чайсангиз, даволаш икки баравар самарали бўлади.
Ҳилба уруғлари
Фото: Legion-Media
Ҳилба уруғлари энг кучли табиий антисептиклардан биридир. Улар оғриқни енгиллаштиради, яллиғланишни камайтиради. Ҳилбадан шифобахш бульон тайёрлаш мумкин. Бунинг учун бир литр совуқ сув ва 3 ош қошиқ уруғ керак бўлади. Уруғларни 4-5 соатга ивитиб, 10-15 дақиқа давомида қайнатинг. Уни ичиш ёки томоқни чайиш мумкин. Бундай бульон нафақат шамоллашга қарши ёрдам беради, балки овқат ҳазм қилишни яхшилайди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”