Фото: «Profile.ru»
Кореялик аёллар кўпинча ўз ёшидан ёшроқ кўринади. Бунинг учун пластик жарроҳлик ва бошқа операцияларни ўтказиш шарт эмас. Шунчаки бешта одатга амал қилиб, натижага эришиш мумкин.
Пробиотикларга бой овқатлар истеъмол қилинг
Корейс аёллари ичак флорасини мувозанатлаш учун кундалик рационига кимчи каби пробиотикларни қўшиб, бутун организмни соғлом сақлайди. Пробиотиклар ва соғлом ичак қаришнинг дастлабки белгилари — ажинларни келтириб чиқарадиган яллиғланиш билан курашади. Ичак флорасининг номутаносиблигининг сабабларидан бири шакар ва спиртли ичимликларни истеъмол қилишдир. «Ферментланган овқатлар мукаммал антиоксидант ва яллиғланишга қарши хусусиятларга эга», — дейди доктор Крейг Крафферт.
Бўйин терисини ҳимоя қилинг
Юз терисини парвариш қилиш тартибини ҳам бўйинга қўллаш керак. Шунингдек, бўйинга ҳам намлантирувчи ва зарарли ультрабинафша нурларидан ҳимояловчи крем суртиш муҳим. Агар бу соҳага етарлича ғамхўрлик қилинмаса, у қаришни бошлайди. Терига тез ажин тушади ва ранги хиралашади.
Терини тўғри парваришлаш
Корейс аёлларига кўра, ётишдан олдин энг муҳим қадам — юздан макияж ва бошқа «кирларни» олиб ташлашдир. Иссиқ сув ёрдамида душда юзни ювиш шарт эмас, озгина илиқ ёки совуқ сув етарли. Тозалаш учун таркибида агрессив моддалар, спирт ва SLS бўлган маҳсулотлардан фойдаланмаслик керак, айниқса тери сезгир бўлса. Тозалашдан кейин юзни намлаш тавсия этилади.
Терини қуёш нурларидан ҳимоя қилинг
Қуёш нурлари терига салбий таъсир кўрсатиб, ажин ва доғлар тушишига олиб келади. Шунинг учун корейс аёллари ёшлигидан терига SPF қўллайди ва улардан ҳар куни фойдаланади. Косметикада SPF бўлса ҳам, макияждан олдин кенг спектрли қуёш кремини алоҳида суртган маъқул, деб ёзади SoulStory.
Трубочка билан ичманг
Тез-тез такрорланадиган мушаклар ҳаракати терида чизиқлар пайдо бўлишига олиб келади. Агар тез-тез трубочка орқали суюқлик ичилса, вақт ўтиши билан оғиз атрофида ажинлар пайдо бўлади.
Жанубий Корея аҳолиси кунига бир неча соатларини ўзларига қарашга сарфлашади. Косметологларнинг таъкидлашича, бу жараёнга эҳтиёткорлик билан ёндашилади ва ажойиб натижаларга эришилади. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Шавкат Мирзиёев Янгиҳаётда барпо этилаётган “Янги авлод” махсус саноат зонасида бўлди
Германиялик фермернинг сигири тўртта бузоқ туғди
Бой давлатлар иқлимни молиялаштиришни оширишга рози бўлди
Украина ўзининг баллистик ракетасини яратиш устида иш олиб бормоқда
Техникумлар негизида Германия тиббиёт академияси ташкил этилади