14:48 / 30.07.2024
181

Ўзбекистонда доллар курси қандай ўзгармоқда?

Ўзбекистонда доллар курси қандай ўзгармоқда?
Ўзбекистонда доллар курси 2024 йилнинг биринчи ярмида 1,8 фоизга қимматлади. Таҳлилчи, R&D мутахассиси Тимурмалик Элмурадов ушбу валюта курсининг ярим йилда қандай ўзгарганини таҳлил қилди.

Долларни 2024 йил январь бошларида 12 390 сўмга сотиб олиш мумкин эди. Июль бошларига келиб бу қиймат 12 620 сўмни ташкил этди. Яъни, олти ой давомида ушбу валюта курси 1,8 фоизга қимматлади. Бу 2023 йилнинг шу даврига (3,1) нисбатан камроқ кўрсаткичдир.

Таҳлилчининг қайд этилишича, биринчидан, бунга сабаб мамлакатга валюта тушумлари ортганидир. Бунга, биринчи навбатда, меҳнат мигрантлари ҳисса қўшди — улар Ўзбекистонга 6,5 ​​миллиард доллар ўтказган бўлиб, бу 2023 йилга нисбатан 25 фоизга кўпдир.

Пулнинг асосий қисми, албатта, Россиядан юборилган, шу билан бирга бошқа давлатларнинг улуши ҳам ошиб бормоқда. Хусусан, Польша (93 фоиз), Жанубий Корея (90 фоиз), Германия (64 фоиз) ва АҚШдан (43 фоиз) пул ўтказмалари ошган.

Иккинчидан, олтинни ҳисобга олмаганда экспорт ҳажми ҳам қарийб 11 фоиз (8,8 миллиард доллар) ўсган. Буни савдо географияси (хусусан, АҚШ топ 10 савдо ҳамкорлари қаторига кирди) ва структураси (масалан, сут ва пишлоқ экспорти 80,5 фоизга ўсди) ўзгараётгани билан изоҳлаш мумкин.

Учинчидан, импорт бу йил секинроқ ўсмоқда — 2024 йил бошидан буён 10,6 фоизга ўсган, 2023 йилнинг шу ойларида эса 17 фоиз бўлган. Бунга сабаб жорий йилда кўплаб хорижий товарларга талаб пасайганидир. Хусусан, Ўзбекистонга самолёт олиб келиш қисқарган — ўтган йил биринчи ярмида 776 миллион доллар сарфланган бўлса, бу йил 338 миллион доллар сарфланди.

Таҳлилчининг қайд этилишича, сўнгги йилларда сўм йилнинг иккинчи ярмида, айниқса август—сентябрь ойларида қуламоқда.

Шундай экан, келаси икки ой ҳал қилувчи бўлади, аммо ҳозирча ҳаммаси яхши кетмоқда. Ҳар ҳолда, 2023 йилга қараганда яхшироқ”, дейди Тимурмалик Элмурадов.

Унинг билдиришича, шундай давом этиши учун мамлакатда хом ашёни кўпроқ қайта ишлаш, юқори қўшимча қийматга эга маҳсулот ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш, янги бозорларга чиқиш зарур. Бошқа йўли йўқ.

Қайд этиш керакки, ўтган йили миллий валюта долларга нисбатан 9 фоиздан ортиқ девалвацияга учраган эди. Доллар курси 2023 йилни 11,246 сўмдан бошлаб, 12,225 сўм билан якунлаган. Айрим таҳлилчилар ўтган йили 2024 йилнинг охирига қадар доллар нархи 13 минг сўмдан ошишини прогноз қилганди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Ўзбекистонда доллар курси қандай ўзгармоқда?