Россиялик миллиардер Усмоновнинг 110-метрлик “Ona” деб номланган яхтаси сотилаётгани хусусида брокерлик компаниялари сайтларида эълон қўйилган. Аввалроқ, миллиардер янги, янада узунроқ яхтани олгани хабар қилинган эди.
Эндиликда, бир нечта йирик брокерлик компаниялари 110-метрли Ona яхтасига харидор қидирмоқда, дея ёзмоқда "Кун" нашри.
Ona яхтасида 20 нафар меҳмон ва 47 нафар экипаж аъзоси жойлаша олади. Унинг тезлиги соатига 21 узелни ташкил этади. Яхта бортида бассейн ва вертолёт учун қўниш майдончаси ҳам бор. Ҳозирча, 2008 йили қурилган яхтанинг нархи эълон қилинганича йўқ. 2013 йили Forbes журнали яхта бозоридаги манбасига таянган ҳолда бу каби кема 200 млн евро атрофида туриши ҳақида ёзган эди.
Усмонов 156 метрлик Dilbar номли яхтасини харид қилганидан сўнг, Ona кемасини сотувга қўйган, деб қайд этмоқда Yacht Harbour. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди