Кредит қарздорлиги автотранспорт воситаси ҳисобидан ундирилади

Кредит қарздорлиги автотранспорт воситаси ҳисобидан ундирилади

Бюронинг Тошкент шаҳар бошқармаси Алоҳида муҳим ижро ишларни ижро этиш шўъбаси инспектори М.Нўъмонжонов иш юритувига Фуқаролик ишлари бўйича Миробод туманлараро судининг 2026 йил 3 июлдаги ижро варақаси келиб тушган.

Мазкур ижро ҳужжатига асосан, қарздор Р.У.дан ундирувчи банк ХАТБ фойдасига 242 741,9 минг сўм миқдоридаги кредит қарздорлигини ундириш, ундирувни қарздорга тегишли “Jetour Dashing” русумли автотранспорт воситасига қаратиш белгиланган.

Ижро ҳужжатида мазкур автотранспорт воситасининг бошланғич баҳоси 323 532,0 минг сўм этиб кўрсатилган.

Ижро ҳужжати шўъба иш юритувига келиб тушган кунининг ўзида ижро иши юритиш тўғрисида қарор қабул қилинган ҳамда қонунчилик талабларига мувофиқ, қарздорга мавжуд қарздорликни ихтиёрий равишда қоплаш учун муддат берилган.

Кредит қарздорлиги автотранспорт воситаси ҳисобидан ундирилади

Бироқ белгиланган муддатда қарздорлик бартараф этилмаганлиги сабабли, мажбурий ижро ҳаракатларига киришилди.

Хусусан, гаров мулки сифатида қайд этилган қарздорга тегишли “Jetour Dashing” русумли автотранспорт воситаси белгиланган тартибда хатланди.

Айни пайтда мазкур автотранспорт воситасини “E-AUKSION” электрон савдоларига чиқариш чоралари кўрилмоқда.

Савдолар натижасида тушган пул маблағлари қонунчиликда белгиланган тартибда ундирувчи — банк ХАТБ фойдасига йўналтирилади.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар