Фарҳод Сулаймоннинг “Эй дил” таронаси мухлислар эътиборини тортмоқда (видео)

Фарҳод Сулаймоннинг “Эй дил” таронаси мухлислар эътиборини тортмоқда (видео)

Хонанда Фарҳод Сулаймон “Эй дил” номли қўшиғига ишланган видеоклипни YouTube платформасида тақдим этди. Янги тарона тингловчилар томонидан илиқ кутиб олиниб, ижтимоий тармоқларда ва клип остидаги изоҳларда яхши фикрлар билдирилмоқда.

Видеоклип намойиш этилганига 10 кун бўлган бўлса-да, у аллақачон 150 мингдан ортиқ марта томоша қилинган. Томошабинлар қўшиқнинг мазмуни ва ижросига ижобий баҳо бериб, хонандага илиқ тилакларини йўллаган.

Фарҳод Сулаймоннинг “Эй дил” таронаси сизга қандай таассурот қолдирди? Қўшиқни 1 дан 10 баллгача баҳолаганингизда, унга неча балл қўйган бўлардингиз?

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар