Ўзбекистон Марказий банки 17 декабр кунги савдолар учун 1 АҚШ долларининг сўмга нисбатан курсини 12 874 сўм этиб белгилади. Йил бошидан буён сўмнинг Америка валютасига нисбатан қадрсизланиши 4,4 фоизни ташкил этяпти.
2025 йилги давлат бюджети параметрларида доллар курси ўртача йиллик 13 250 сўмдан ҳисобланган. Бу кўрсаткич 2026 йилда 13 725 сўм, 2027 йилда 14 150 сўм бўлиши прогноз қилиняпти.
S&P халқаро рейтинг агентлигига кўра, ўзбек сўмининг долларга нисбатан ўртача курси кейинги йиллар давомида қуйидагича бўлиши мумкин.
2025 йилнинг охирида – 13 650 сўм;
2026 йилнинг охирида – 14 300 сўм;
2027 йилнинг охирида – 15 000 сўм.
Сўмнинг долларга нисбатан курсини аниқ прогноз қилиш жуда мураккаб, чунки бу кўплаб омилларга боғлиқ. Хусусан, Ўзбекистонда иқтисодий ўсиш яхши бўлса, сўмнинг долларга нисбатан қадрсизланиши секинлашади. Аксинча, мамлакатда инфляция даражаси ошиб кетса, сўмнинг қадри пасаяди. Шунингдек, ташқи савдода экспорт-импорт баланси ҳам миллий валюта қийматининг шаклланишида муҳим аҳамият касб этади. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Туркия Суриянинг янги ҳукуматини ҳарбий соҳада қўллаб-қувватламоқчи
Наманганда халқаро кўргазма: қиймати хонадонга тенг отлар, 200 килоли қўйлар ва осмонга учирилган кабутарлар (фото, видео)
Келгуси ҳафта боши учун об-ҳаво прогнози эълон қилинди
TikTok АҚШда яна бир судда ютқазди — платформа тез орада тақиқланиши мумкин
АҚШда 15 яшар қиз мактабда отишма содир этди
Ўзбекистонда доллар расмий курси яна ошди
2024 йилнинг энг яхши мураббийи Тимур Кападзе: "Бу натижаларга биргаликда эришдик"
Микель Артета: Тез орада футбол ўйинлари давомийлиги қисқариши мумкин